Турли давлат етакчилари “Панамагейт” га қандай муносабат билдирди

766

Панаманинг Mossack Fonseca  юридик фирмаси ҳужжатларининг ёйинлаши дунё сиёсатчилар ва улар яқинларининг офшор коррупция схемаларини фош қилди. Kloop.kg давлатларнинг бунга реакциясини жамлади.

Панама Mossack Fonseca  юридик фирмасининг қарийб  12 млн. ҳужжатлари ёйинлангач, офшорлардаги коррупцион схемалар бўйича йирик тергов маълумотлари очиқланди.

Бу хужжатлар “Зюддойче цайтунг” немец газетаси тасарруфига тушган ва у хужжатларни икки журналист-суриштирувчилар тармоғи— ICIJ ва OCCRPга берган.

Дунёнинг қарийб 400 журналистлари томонида архивлар ўрганилгач, 12 нафар собиқ ва амалдаги дунё лидерлари, юқори лавозимли амалдорлар, тадбиркор ва таниқли шахслар доир офшорлардаги коррупцион схемалар тўғрисида бир қатор материаллар эълон қилинган.

Россия: Кремль “хайрат”да

“Панама хужжатлари”нинг бири виолончелист Сергею Ролдугин — Россия президенти Владимир Путин дўстига оид.  Терговга кўра, мусиқачи банк ҳисоби бўйича, обороти  2 млрд доллардан ортиқ ва Россиядаги стратегик корхоналарга эгалик қилувчи офшорларни бошқаради.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, 4-апрел куни офшорлар бўйича журналистик тергов Россия аудиториясига мўлжалланган ва Путинга қаратилганини маълум қилди.

“Путин ҳеч қаерда кўрсатилмагани билан, ва хатто бошқа бошқа давлатлар, бошқа етакчилар тилга олингани билан. Биз учун албатта бундай чиқишларнинг асосий мақсади президентимиз бўлгани ва бўлаётгани асосий фактдир, ўзгача келаётган парламент сайловлари ва узоқ муддатли келажак олдидан бўлаётгани фактдир”, — деди Песков

Нашр чоп этилишидан аввал президент матбуот хизмати Путин тўғрисида “бюртма” тайёрланаётганини айтган эди.

Россия амалдорлари билан бир қаторда панама ҳужжатларида Дмитрий Песковнинг рафиқаси — фигуристка Татяна Навка ҳам бор. У гўёки офшор компаниясига эгалик қилади. Песков бу маълумотни инкор қилди ва рафиқасида ҳеч қачон компанияси бўлмаганини айтди.

Унинг фикрича тергов — бу спекуляция, негаки ҳужжатларнинг хақиқйлиги тасдиқланмаган. Унинг қўшимча қилишича, тергов сифатидан “хайратда” негаки янада мукаммалроқ иш кутган.

Исландия: Премьер-министр истеъфоси учун митинг

Исландия яшовчилари ҳукмат раҳбари оиласи хорижда офшор компанияга эгалигини ва унинг ҳисобига бир неча миллион доллар ўтказилганини билгач Сигмюндюр премьер-министри Давид Гюннлейгссондан истеъфо беришини талаб қилишди.

Айни пайтда сиёсатчи фойда тўғрисидаги декларацияда ўзининг компаниядаги 50 фоизлик улушини кўрсатмаган.

4 апрель куни минглаб одамлар Рейкьявикда ҳукумат истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишига чиқди. Ҳукумат раҳбари истеъфоси учун интернет-петицию 20 мингдан ортиқ фуқаро имзолаган.

https://www.youtube.com/watch?v=ZF7XgvGhWb8

Гюннлёйгссоннинг ўзи матбуот анжуманида, унинг аёли оила компанияси бир қисмини сотиб, у билмаган операцияларни олиб борган банкга пулларини қўйганини айтди.

Интервю пайтида аниқлик киритувчи саволларга жавобан  Гюннлёйгссон, ундан у таниш бўлмаган нарсалар сўралаётганини айтти.

“Сизлар бу ерда нима қилмоқчисизлар? Бу бутунлай қабул қилиниши мумкин эмас”, — деди премьер-министр, ва шундан сўнг интервюдан кетти.

Украина: Порошенко юридик фирмадан изоҳ талаб қилди

Украина президенти Петр Порошенко  “Панама ҳужжатларида”  ўзининг “Рошен” кондитер фабрикаси савдосида солиқдан қочиш учун тузилган уч офшор компанияси эгаси сифатида тилга олинади.

Порошенко сўзлаига кўра, у президент бўлганидан кейин корпорация бошқарувини консалтинг ва юридик фирмаларга берган. У ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида ўзининг консультантларидан матбуотга изоҳ беришни талаб қилди.

“Мен Украинадаги биринчи расмий шахсман ва ўз фойдаларимни декларированияси, солиқ тўлаш масалаларига жиддий ёндошаман ва манфаатлар можароси масаласинини Украина қонунчилиги ҳамда халқаро шахсий ҳуқуқлар доирасида ҳал қиламан. Президент бўлгач, мен активларни бошқаришдан чекландим, бу ишларни тегишли консалтинг ва юридик фирмаларга топширдим. Улар Украина ва халқаро матбуотга тушунтириш беришини кутяпман”, — деб ёзади Порошенко.

Буюк Британия: Кэмерон отасининг офшорлари  — бу “шахсий” иш.

Буюк Британия премьер-министри Дэвид Кэмероннинг отаси офшорлар орқали мамлакатдан пул олиб чиқиб кетилишига алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақида эълон қилинган ҳужжатлардан бирида айтилади.

Премьер-министрнинг расий вакили Кэмерон отасининг схемаларга оидлиги бўйича изоҳ беиршдан бош тортти. Унга кўра, бу каби саволларга жавоб бериш расмий вакиллар мажбуриятига кирмайди.

Унинг қўшимча қилишича, сиёсатчи яқинларининг офшорлари борлиги — уларнинг “шахсий ишидир”.

Сиёсатчининг ўзи аввалроқ, 2015-йил июлида Бюк Британияни пул ювиш учун кўчмас мул харид қилаётган офшор компания ва уларнинг эгаларидан тозалаш кераклигини маълум қилганди.

“ Мен Буюк Британия инвестициялар учун энг очиқ мамлакат бўлишини ҳохлайман. Лекин мен бу пулларнинг барчаси – халоллигига амин бўлишим керак. Я хочу, чтобы Великобритания стала самой открытой страной для инвестиций. Но я хочу быть уверенным в том, что все эти деньги — чистые деньги. Ифлос пулларга Британияда ўрин йўқ. Приципда, уларга дунёнинг хеч қаерида ўрин бўлмаслиги керак”, — деган Кэмерон.

Озарбайжон: Алиев фарзандлари “шахсий бизнесга эга бўлиши мумкин”

OCCRP тергови Озарбайжон президенти Илхом Алиев оиласи олтита олтин конига эгалик қилишини ва 2012-йилда Қирғизистоннинг беш олтин конига лицензия олмоқчи бўлганини кўрсатди.

Панама ҳужжатларида президент қариндошлари ўз активларини яшириш учун Панама ҳудудидаги фирмалардан фойдалангани айтилади. Шунингдек Алиев қизлари Британиянинг Виргинск оролларида фирмаларни сотиб олгани кўрсатилади.

Мамлакат раҳбарининг матбуот котиби Азер Гасимов  Британиянинг радиоэшиттириш корпорациясига берган суҳбатида президент фарзандлари – ўз бизнесига эга бўла олувчи “Озарбайжоннинг катта ёшдаги фуқаролари” эканини айтган.

Фото: Birgir Þór Harðarson / Kjarninn Media / EPA / LETA