"Панамагейт" : Алиев оиласи қандай қилиб офшорлар орқали қирғиз конларини ютиб олмоқчи бўлган

779

Озарбайжон президенти Илхом Алиев оиласи офшор компаниялари тармоғи орқали конкурсда қирғиз олтин конларини ютиб олмоқчи бўлган, дейилади OCCRP материалида.

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) 5-апрелга ўтар кечаси куни “Панама хужжатлари” сериясидан материал эълон қилди — унда, Озарбайжон президенти Илхом Алиевнинг оиласи офшор компаниялар тармоғи орқали қирғиз конларига тендерда иштирок этгани айтилади.

Нашрга мувофиқ, Redgold Estates Azerbaidjan Ltd компанияси 2012-йилда Қирғизистон олтин конларида ишлаш учун лицензия олишга ариза берган, бироқ аукцион ёшлар ташкилоти норозилиги натижасида тўхтатилган.

Redgold Estates Azerbaidjan Ltd компаниясини ўз навбатида офшор компаниялар тармоғи орқали Алиев қизлари бошқарган.

“Аввалроқ OCCRP томонидан ўтказилган тадқиқотлар кўрсатишича, Globex International LLP компанияси —Redgold Estates Ltd эгаларидан бири бошқа уч Панама компания: Hising Managment S.A., Lynden Managment Group Inc. ва Arblos Managment Corpларни ҳам бошқаради, буларни эса ўз вақтида Алиевнинг қизлари — Лейла ва Арзу — ва оилага яқин швецариялик тадбиркор Оливер Местелан бошқаради”, — дейилади материалда.

Қирғизистонда бўлиб ўтган норозиликлардан сўнг, аукцион бошқа муддатга кўчирилган. Алиев оиласи конларга лицензия олган, олмагани аниқ эмас. Globex Озарбайжон, Россия ва МДХ давлатларида олтин ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларда иштирок этмоқчилигини маълум қилган.

“Панама ҳужжатлари” — Панаманинг Mossack Fonseca компанияси олиб борган офшорлар тўғрисидаги энг йирик ҳужжатларнинг очиққа чиқишидир.

Қарийб 12 млн. ҳужжат немец газетаси “Зюдойче цайтунг” тасарруфига тушган, нашр эса ҳужжатларни икки халқар журналит тадқиқотчилар - ICIJ ва OCCRP билан бўлишган.

Ҳужжатлар билан ишлашга бутун дунё бўйича 400 журналист жалб қилинган. Уларнинг иши натижасида дунё лидерлари, тадбиркор ва таниқли шахсларнинг солиқдан қочиш ва пул ювиш учун офшорлардан фойдалангани маълум бўлди.

Тадқиқотда тилга олинганлар орасида — Россия, Украина, Хитойнинг собиқ ва амалдаги юқори лавозимли амалдорлари ва 50 давлатдан тахминан 150 одам кўрсатилади.