Қирғизистон Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги пансионатларини ўзига олади

713

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг “Роҳат”, “Дилором” ҳамда “Золотые пески” пансионатларини ва яна бир меҳмонхонасини ўз ҳисобига олади, деди ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Бакит Асанов.

Ўзбекистоннинг “Рохат”, “Дилором”, “Золотые пески” пансионатларини ҳамда яна бир меҳмонхонасини давлат балансига олиш қарори ҳукуматнинг ёпиқ эшик ортида ўтган 4 апрелдаги мажлисида қабул қилинган.

Ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Бакит Асанов  Kloop.kg га пансионатларни қайтариб олиш билан Давлат мулки жамғармаси шуғулланишини билдирди.

“Қирғизистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон фойдаланаётган объектларни давлат ҳисобига олиш қарори қабул қилинди.  Премьер-министр Темир Сариев бугун тўрт пансионатни қайтариб олиш ҳақида буйруққа қўл қўйди”,  — деди у.

Айтилишича, объектларни қайтариб олиш қирғиз-ўзбек чегарасидаги низоли вазият вақтида ҳукуматнинг берган ваъдасига кўра амалга оширилмоқда. Унда икки тараф тенг чегарасининг аниқланмаган қисмига харбий кучлари билан БТР техникаларини жойлаштирган эди.

Ҳозирча қирғиз ҳукуматининг бу қарорига нисбатан Ўзбекистоннинг муносабати номаълум. .