Қирғизистон Ташқи ишлар Министрлиги Қорабоғ зиддиятини ҳал қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли можаро тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳудудида 1-апрелдан буён давом этмоқда.
Қирғизистон Тоғли Қорабоғ республикаси ҳудудидаги қуролли тўқнашув бўйича баёнот билан чиқди. Ташқи ишлар Министрлиги қуролли можарони хал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Ташқи ишлар Министрлиги матбуот-котиби Нурлан Суеркуловнинг Kloop.kgга берган суҳбатида айтишича, Қирғизистон Озарбайжон ва Арманистонни ўқ отишни тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан хал қилишга чақиради.
“Биз барчаси тинч йўл билан, дипломатик йўл билан ва қабул қилинган халқаро ҳуқуқий принцип ва нормалар билан хал қилиниши тарафдоримиз. Бу бизнинг мазкур вазият бўйича позициямиз ва у иккала томонга ҳам тегишли”, — деди Суеркулов.
ТИМ Kloop.kgга шунингдек, Қирғизистон тажрибаси асосида ёрдам таклиф қилганини ҳам айтди. Озарбайжон ва Арманистон 20 одам ўлимига сабаб бўлган қуролли тўқнашувдан сўнг, 1994-йили Бишкекда протокол имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ томонлар харбий харакатларни тўхтатиши керак эди.
“Биз конструктив таклифлар ишлаб чиқилишини қувватлаймиз ва ўзимизнинг сиёсий кўмакдошлигимизни кўрсатишга тайёрмиз, негаки бизда тажриба бор. Бишкекда Тоғли Қорабоғда можарони тўхтатиш тўғрисида [протокол] имзоланган”, — деди Суеркулов.
Хозир вазиятни изга солиш билан Тоғли Қорабоғ бўйича БМТнинг Минск Гуруҳи шуғулланмоқда. Гуруҳ йиғини тахминий маълумотлар бўйича, 5-апрель куни бўлиб ўтиши керак.
Тан олинмаган Тоғли Қорбоғ республикасида 1-апрелдан 2-апрелга ўтар кечаси таранглашди. Озарбайжон ҳукумати Арманистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Арманистон эса, Озарбайжон томонидан “хақоратли ҳаракатлар” бўлганини маълум қилди.
Россия ОАВ маълумотига кўра, қуролли қарама-қаршилик 30дан ортиқ одам хаётига зомин бўлган. Жабрланганлар орасида тинч ахоли вакиллари ҳам бор.
Фото: АР