Қўлга олинган Бишкек ЙПХ раҳбари касалхонага ётқизилди

840

Қўлга олинган Йўл-патрул хизмати раҳбари Зумрад Джанабаевани касалхонага олиб келишди. Соғлиқни сақлаш министрлиги қошидаги Миллий госпиталнинг нервология бўлимида даволанмоқда. Маълум қилинишича, вақтинча сақлаш изоляторида у юрак касалидан арзланган.

Бишкекнинг Йўл-патрул хизмати раҳбари Зумрад Джанабаевани вақтинча сақлаш изоляторидан 27дан 28-мартга ўтар кечаси касалхонага ётқизилган. Милиция ҳодимлари сўзларига кўра, у юрак касалидан арзланган.

Джанабаева 26-март куни лавозимини суистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Октябр туман прокуротураси уни маст ахволда машина бошқариб кетаётиб махсус патрул машинаси билан тўқнашиб кетган ўз ҳодимидан бирини  ортки муддат билан ишдан хайдаганликда гумонлаётир. Джанабаеванинг ўзи айбини тан олмаяпти.

Тергов юриши давомида у вақтинча сақлаш изоляторида бўлган.  Уни СИЗО-1га  кўчириш керак эди— Октябр туман суди 26-март куни Джанабаевани 20 кунга ҳибсга ҳукм қилган. Бироқ соғлиги ёмонлашгани сабабли у касалҳонага ётқизилди.

Джанабаева яқин доирасидаги одамлардан бири Sputnik.kgга берган суҳбатида, унинг ҳозир реанимацияда эканини ва унинг аҳволи барқарор оғир сифатида баҳоланаётганини маълум қилди.

Миллий госпитал ходимларининг Kloop.kgга маълум қилишича, Зумрад Джанабаева ҳозир неврология бўлимида сақланмоқда. Унинг қанчагача бу ерда бўлиши тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.