Чуй вилоятининг маҳаллий яшовчилари уч аёлнинг мурдасини топишди, улардан бирининг ҳомиласи бор бўлган. У ерга борган милиция жиноятда алоқадорларни қидирмоқда.
Маҳаллий яшовчилар Чуй вилоятидаги Исик -Ата районининг Киргшелк қишлоғидаги уйларнинг биридан уч аёлнинг жонсиз танасини топишди. Аниқланишича, уларнинг бири ҳомиладор бўлган. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБсидан хабар беришди.
Воқеа жойига борган милиция ходимлари аёлларнинг зўрлаб ўлдирилганлигини аниқлашган. Ўлдирилганлар бу уйнинг эгалари бўлишган.
“Уч тана топилди [Қазо бўлганларнинг] бири 1952-йили, иккинчиси — 1962чи ҳамда учинчиси — 1992-йили туғилган. Таҳминларга кўра сўнгисининг ҳомиласи бўлган”, — деди матбуот хизматининг вакили Асилбек Токтонушев.
Унинг айтишича, аёлларнинг таналаридан таҳминий пичоқдан олинган жароҳатлар топилган.
Матбуот котиби ҳозирча ўлдирилганларнинг уйидан бирор нарсанинг йўқолган –йўқолмаганлиги бўйича маълумот йўқлигини қўшимча қилди. Уларнинг танаси ўлик хонага етказилди.