"Ҳокимиятни эгаллаш" тўғрисидаги аудио сабабли Кадиров ва Асанов МҲДКга олинди

690

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети ҳукуматни куч қўлланиб босиб олиш ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришда гумонланаётган  Бектур Асанов билан Кубаничбек Кадировни тергов қилмоқда.

24-мартда Жалол-Обод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов билан экс-депутат Кубаничбек Кадиров Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетига олиб борилди.

“Республика” газетасининг бош муҳаррири Замира Сидикова “Фейсбук”даги саҳифасига Қодиров билан Асановни матбуот идорасида қўлга олинганликларининг суратини жойлаштирди.

“Ўзларини таништириб, шундан сўнг Кубаничбек билан Бектурни чақиришди”, — деб 1-13-450x253ёзди у мухолифатчи Адил Турдукуловнинг  Кадиров билан Асановни қўлга олишга “фуқаровий кийимдаги 10 кишининг”  келганлиги тўғрисидаги маълумотининг остига.

МҲДКнинг матбуот химатидан Асанов билан Кадировнинг ушланган –ушланмаганини аниқ айта олмасликларини билдиришди. Идора тарафидан жўнатилган пресс-релизда оппозиционерлар К.К. ҳамда Б.А. деб кўрсатилган.

Улар “ўлкадаги ижтимоий –сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, шундан сўнг ҳукуматни куч билан босиб олиш харакатларини режалаштиришган”ликда гумонланмоқда, деб билдирди МҲДКнинг матбуот хизмати.

Мухолифат фаоллари яқинки митингларни ва ҳукуматни қулатишни муҳокама қилишмоқда дейилган аудио ёзувлар  BulBul видео-хостингида 22 мартда эълон қилинган. Унда таҳминан Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори  Бектур Асанов, экс-депутат Кубаничбек Кадиров ҳамда вақтли ҳукуматнинг ички ишлар минстрининг собиқ ўринбосари Дуулатбек Турдуналиевнинг ўртасидаги суҳбатлар ёзилган.

Муҳолифатнинг ўзи бу овозли материални “монтаж ва сохта” деб атаган. Бироқ эртасига МҲДК мазкур аудионинг аниқ эканини тасдиқлади. Бунинг оқибатида оппозиция вакиллари 24-мартга белгиланган Ўшдаги қурултойни ўтказмаслик қарорига келишган.

22-мартда Қирғизистоннинг Ички ишлар минстрлиги агар ёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланса, иш МХДК билан Бош прокуратурага ўтказиб берилишини билдирган.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг айтишича, ҳозирда тергов давом этмоқда ва Жиноят кодексининг 295-моддасида кўрсатилган “Ҳукуматни куч қўлланиб босиб олиш” бўйича жиноят иши қўзғалганини айтди. Қўлга олинганлар мазкур модда бўйича айбдор деб топилса, унда уларга нисбатан 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳукми берилиши мумкин.

Фото: Замира Сидикова ва Адил Турдукулов