Футбол: Қирғизистон 2018-йили ўтувчи ЖЧга ўтиш имкониятини бой берди

808

Футбол бўйича Қирғизистон термаси 2018-йил Россияда ўтувчи жаҳон чемпионатига қатнашмайди. Терма ўз гуруҳидан чиқолмади.

24-мартда ўтган Австралия билан Иордания термаларининг ўйинлари Қирғизистонни 2018-йили Россияда ўтувчи жаҳон биринчилигида қатнашиш имкониятидан ажратди.

Австралия Тожикистонни7:0 ҳисобида ютиб,  Иордания Бангладешни 8:0 билан мағлуб қилди.

Футбол бўйича Қирғизистон билан Тожикистон термалари саралаш ўйинларининг В гуруҳининг доирасида сўнги учрашувини 29-мартда ўтказишади. Ўша куни гуруҳдаги биринчилик учун Автрасилия ва Иордания ҳам ўзаро куч синашади.

Қирғиз ва тожик термаларининг ўртасидаги мусобақа турнир жадвалига ўзгартириш киритмайди — Қирғизистон командаси учинчи ўринда қолиб, 2018-йили Россияда ўтувчи жаҳон чемпионатига ўтмай қолади. Қирғиз термаси жаҳон чемпионатига бориш имкониятини сақлаб қолиш учун иккинчи ўриндан пастга тушмаслиги керак эди.

Етти ўйин натижасида Қирғизистоннинг ҳисобида 11 балл бор. Австралияда — 18, Иорданияда — 16. Тожикистоннинг ҳисобида 5, Бангладешда эса 8 ўйин натижасида 1 бали бор.

Саралаш учрашувларининг натижаси билан Қирғизистон 2019-йили БААда ўтувчи Осиё кубогининг саралаш ўйинларига қатнашади.  B гуруҳидаги учинчи ўринни миллий термага унда учинчи босқичдан бошлаш имкониятини беради.

Футбол бўйича Қирғизистон термаси саралаш вақтида Ҳалқаро футбол федерациясининг  рейтингида (ФИФА) 124-ўриндан 105-ўрингача кўтарилди.