Қирғизистонда Ахси туманида жойлашган Ўнғор тоғидаги телеминора остидаги ерлар кимга тегишли экани тўғрисида бахслар ривожланмоқда — Ўзбекистонга тегишлими Қирғизистонгами?
Ўнғортоғдаги телеминора Ўзбекистон ҳудудида экани тўғрисида интернетда пайдо бўлган ҳужжат фрагменти — қалбакидир. Бу ҳақида Қирғизистон ҳукумати Апарат қурилиш, транспорт ва комуникациялар бўлими раҳбари Элдияр Убалиев маълум қилди.
Муҳолифат вакиллари 22- март куни 2015- йил 11-ноябрида имзоланган протоколга ўхшаш ҳужжат қисмини эълон қилишди. Унда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган” Қирғизистоннинг “Карвон” РРС-24 телеминорасини бошқа ерга кўчириш зарурлиги айтилади.
Муҳолифатчи Адил Турдукуловнинг Kloop.kgга айтишича, улар “вазиятни билиш учун” ҳужжатнинг тўла қисмини излашмоқда.
Элдияр Убалиев томонидан тақдим этилган, 2015- йилнинг 11-ноябрида имзоланган протоколда телеминора “Ўзбекистон Республикаси билан чегарада жойлашган”и айтилади. Муддат, фамилия ва исимлар тўлалигича интернетда эълон қилинган фрагмент нусҳасига мос келади. Бироқ миноранинг турган ерини кўрсатишда фарқ бор.
Қирғизистон ҳукумати станцияни кўчириш тўғрисидаги хабарларни инкор қилмоқда. Телевишка жойлашган ҳудуд масаласида эса саволлар очиқлигича қолмоқда.
“Таъкидлаш керакки, фаолият олиб бораётган “Карвон” РРС-24 кўчирилмайди. Айни пайтда ушбу ҳудуддан чегара чизиқларининг ўтиши масаласи Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматларининг қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва деморкасия қилиш бўйича делегацияси даражасида муҳокама этилади”,— дея маълум қилинади 22- март кунги пресс-релизда.
Ҳукуматнинг чегара масалалари бўйича вакили Қурбанбай Искандаров сўзларига кўра, участка аниқланмаган бўлиб ҳисобланади ва унинг кимга тегишли эканини аниқлаш масаласини ҳукуматлараро комиссия ҳал қилади. Бу ҳақида у 24 март куни қирғиз-ўзбек чегараси бўйича бўлиб ўтган матбуот-анжуманида маълум қилди.
Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Жусубали Торомаматов 2013 йид октябрида “КирТАГ”га берган интервюсида, Ахси тумани Ўнғортоғдаги участкаси Ўзбекистонга тегишли эканини таъкидлаган.
“Бу икки давлатнинг чегара бўйича комиссиясининг №20-протоколи билан беркитилган. “Қирғизтелеком”нинг минораси ростдан ҳам уларнинг ҳудудида турибди”, — деб изоҳлаган Торомаматов.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг экс раҳбари Токон Мамитов ҳудуднинг Ўзбекистонга тегишли эканини исботловчи ҳужжат борлигини инкор қилмайди, бироқ бу охирги қарор эмаслигини айтади.
“Қирғиз ССР Олий Кенгаши президиумининг 1961- йилги ҳужжати бор. Унга мувофиқ ҳудуд ўзбек томонига тегишли. Бироқ бу сўнги эмас. Чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия ушбу участкаларни аниқ белгиламагунича бирон нарса дейишга эрта” — деган эди Мамитов 2013- йил октябрида.
Жалолобод вилояти Ахси туманидаги Ўнғортоғда жойлашган РРС-24 “Кербен” бахси 2013- йилда , ҳудудга Ўзбекистон харбийлари келиб ўз байроғини ўрнатганида пайдо бўлганди.
Бу ҳол маҳаллий аҳолини ташвишга солган ва улар норозилик намойишлари уюштиришган ҳамда ҳукуматдан 2013 йил октрябригача чора кўришни талаб қилишганди. Ҳукумат Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар олиб борган бироқ хеч нимага келишилмаган.
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги таранглик
Унгартоғ юзасидан масала Ўзбекистон билан чегарадаги таранглик фонида пайдо бўлди. Қўшни давлат 18 март куни Ахси тумани Чаласарт ҳудудидаги чегарага икки бронетранспортер, икки КамАЗ ва тахминан 40 нафар харбий қўйганди.
Бу Қирғизистон ўзбек мутаҳасисларини ўз ҳудудидаги Косонсой сув омборига таъмирлаш учун қўймагани натижасида юзага келди.
Қирғизистон ТИМ ўзбек ҳукуматига чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бироқ жавоб бўлмади. Эртаси куни Қирғизистон ҳам чегарага икки бронетранспортер ва харбийларни жойлади.
Томонлар 20 март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтиришга келишиб олишди Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаевага кўра, “Қирғизистон бронетранспортерларни ўзбекистон олганидан сўнг олади”.
Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, 24-март кунига қарата вазият барқарор. Ҳукуматнинг чегара масалалари бўйича вакили Қурбанбай Искандаровнинг матбуот-анжуманида маълум қилишича, Чаласарт ҳудудидаги чегарада ҳар икки томондан 4 одамдан қолган.
Фото: АКИpress