Ўзбекистон Қирғизистонни бахсли ҳудудларни ўзлаштириб олганликда айблади

857

22- март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонни қирғиз-ўзбек чегарасидаги ўзбек фуқароларига тегишли бўлган ерларни ўзлаштириб олганини айтиб, норозилик нотаси юборди.

22- март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз ҳамкасбларига нота юборди. Унда қирғиз томони Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлган ерларни ўзлаштириб олаётгани айтилади.

“Вазирлик ўзбек томонининг бир неча бор мурожаатига қарамай Қирғизистон вакиллари Ўзбекистон фуқароларига тегишли ва ўзбек-қирғиз чегарасининг аниқланмаган ҳудудида жойлашган ерларни бир томонлама ўзлаштиришни давом этаётганини таъкидлайди”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ.

Мазкур баёнот қирғиз дипломатларининг Олабуқа туманидаги йўлда жойлашган блок постларни олиш, чегаранинг бахсли ҳудуди бўлган Чаласарт ҳудудидан ҳарбийларни олиб кетиш тўғрисидаги норозилик нотасига жавобан қилинди.

“Ўзбекистонда “Наврўз” нишонланиши арафасида йил сайин хавфсизлик ва жамоатчилик тартибини сақлаш чоралари кўрилишига эътиборингизни қаратамиз.  Шу сабабли МХХ ДЧХҚ ўз вазифаси доирасида давлат чегараси назоратини кучайтириш бўйича тегишли чораларни кўрди ва бу ҳақида қирғиз томони чегара вакиллиги линияси бўйича ҳабардор этилган”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги, ўзбек томони олдиндан огоҳлантирмай ва қирғиз томони билан келишмай туриб йўлни тўсиб қўйганини маълум қилди.

Қирғизистон Чаласарт бахсли ҳудудидан ўзбек харбийларининг олиб чиқилиши талаб қилмоқда ва улар иштирокини “ноқонуний”, деб баҳоламоқда.

Ўзбекистон ТИВ, ижобий ҳамкорлик учун тегишли чораларни кўриш бўйича бир неча маротаба мурожаат қилганини маълум қилди. Қирғизистон ТИМ ўзбек томони аниқланмаган чегара участкасидан харбийлар ва харбий техникаларини олиб чиқиб кетганидан сўнг конструктив диолог қуришга тайёр эканини маълум қилди.

Қирғиз-ўзбек чегарасида вазиятнинг таранглашуви

Ўзбекистон 18- март куни Чаласарт ҳудудидаги чегарага икки бронетраспортер, икки КамАз ва тахминан 40 нафар харбийларни жойлаштирди.

Бу Қирғизистон ўзбекистонлик мутаҳасисларни Ўрта-Тўқўй сув омборига таъмирлаш ишлари учун ўз ҳудудига киритмаганидан сўнг юз берди.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги дарҳол чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бироқ жавоб бўлмади. Эртаси куни Қирғизистон чегарага икки бронетранспортер ва харбийларни жойлади.

Томонлар 20- март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтириш тўғрисида келишиб олишди.Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаевага кўра, “Қирғизистон бронетранспортерларни ўзбекистон олганидан сўнг олади”.

Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, 24-март кунига қарата вазият ўзгаришсиз қолмоқда — чегара яқинида ўндан ортиқ бўлмаган харбийлар ва зирхли техника турибди.