Интерпол Асқар Ақаевнинг куёвини Дубайда қўлга олди

723

Интерпол Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаевнинг катта қизининг турмуш ўртоғи Адил Тойгонбаевни Бирлашган Араб Амирлигида қўлга олинди. Тойгонбаев 2005-йилдаги март инқилобидан кейин қидирувга берилган, у ўғирлик, товламачилик ва солиқ тўлашдан қочиш каби жиноятларда айбланади.

Қирғизистон тарафидан ҳалқаро қидирув эълон қилинган  Адил Тойгонбаев Дубайда қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар минстрлигидан хабар беришди.

Милиция ҳозирда уни Қирғизистонга экстрадицияланиши масаласини ҳал қилмоқда.

Тойганбаев шунингдек, Интерполнинг "қизил циркуляр"ига киритилган бўлиб, унга асосан қидирувдаги шахсларни зудликда ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишни назарда тутади.

Тойгонбаев Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаевнинг катта қизи Берметнинг собиқ эри. 2005-йили ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин у Асқар Ақаев президент бўлиб турган йиллари бир қатор иқтисодий жиноятларни қилганликда айбланган. Янги ҳукумат уни товламачилик, рейдерлик ва катта миқдорда ўғирликда айблаган.

Тойгонбаев “Вечерний Бишкек” матбуот уйи ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарган “Кыргызалко” компаниясига эгалик қилиб, шунингдек “Манас” ҳарбий базасига куювчи мойловчи мой етказиб турган деб ҳисобланади.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 1999-йилдан 2005-йилгача Тойгонбаев раҳбарлик қилган “Аалам сервис”МЧКси Қирғизистоннинг авиа-ташувчиларига куювчи мойловчи мой етказиш бозорида монополия ўрнатган.

Айблов ишхоналарнинг қонунсиз фаолиятидан тушган даромад офшор ширкатларнинг ҳисобига тушиб турган деган таҳмин қилмоқда. 1999-йилдан 2005-йилга қадар яширин даромаднинг миқдори 16,5 миллион АҚШ долларидан ошган, тўланмаган солиқ миқдори  — 1,3 миллион АҚШ долларини тузган.

Тойгонбаевга 2005-йили, Асқар Ақаев ҳукуматдан кетгандан кейин қидирув эълон қилинган.   2014-йили у Москва ҳукумати томонидан қўлга олинган, бироқ кейинроқ бўшатилган.

Ўша пайтда унинг оқловчиси  Тойгонбаев “европа ўлкаларидан бирида яшаш ниятида эканини” билдирган.

Фото: Алтин-Ордо