ДРХнинг ходими 100 сом пора олаётганида қўлга олинди

743

МҲДҚ коррупцияга қарши хизмати 22-март куни Давлат рўйҳатга олиш хизмати ходими Нурлан Шерипов ва унинг ҳодимларидан бирини қўлга олди. Махсус хизмат расмийларига кўра, қўлга олинган шахслар жабрланувчининг икки автомошинасини тортиб олган ва ундан ярим миллион сом таъма қилган.

22- март куни Давлат рўйҳатга олиш хизмати ходими Нурлан Шерипов 100 сом пора олаётганида қўлга олди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Шарипов устидан ариза 12-март куни келиб тушган. Исми очиқланмаётган фуқаро, Коррупцияга қарши хизматига Шериповга нисбатан чора кўришни илтимос қилиб мурожаат қилган.

Жабрланувчи сўзларига кўра, амалдор ноқонуний тарза унинг етти минг АҚШ доллари турувчи икки автомашинасини эгаллаб олган ва ундан 550 минг сом таъма қилган.

Коррупцияга қарши кураш хизматининг маълум қилишича, Шерипов ДРХнинг  бошқа ҳодими билан тил бириктирган ҳолда харакат қилган.

Ҳозир қўлга олинганлар вақтинча сақлаш изоляторида ушлаб турилибди. 170 модда “Товламачилик” ва 353 модда “Сурбетлик” бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Давлат рўйҳатга олиш хизматида Kloop.kgга порахўрликка қарши курашни маъқуллашларини айтишди.

“Биз МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизматининг ижобий ишларини "Биз қўллаймиз”, — дейди матбуот котиби Мелис Эржигитов.

МХДҚ Коррупцияга қарши кураш хизматининг 2016- йил февралидаги қўлга олиш ишлари катта жанжал билан кузатилган.

Давлат тиббий академиясининг аппарат етакчиси Абдикарим Гапаров пора олаётганида ушланиши билан, юрак ҳуружидан вафот этган.

Гапаров лавозимини суистеъмол қилганлик ва 30 минг сом миқдорида пора талаб қилишда гумонланган.

Бироқ унинг ўлимидан сўнг Гапаров баданида кўкарган ва тилинган излар аниқланган. Марҳум қариндошлари, махсус хизматлар Гапаровни калтаклагани ва бу унинг ўлимига олиб келганини айтишган.

Харбий прокуротура Коррупцияга қарши кураш хизматининг қўлга олиш ишларини олиб борган ҳодимларига нисбатан Жиноий Кодекснинг 305 моддаси – “Лавозимини суистеъмол қилиш” бўйича жиноий иш қўзғаган.