Истанбул: Истиқлол кўчасидаги ҳудкуш теракти беш кишини халок қилди, 36 киши жароҳатланди

932

Номаълум шахс Истанбулнинг энг машҳур сайёҳлик кўчаларининг бирида ўзини портлатди. Натижада беш киши, жумладан террорчининг ўзи халок бўлиб, яна 36 киши оғир аҳволда касалхонага етказилди.

Портлаш Истанбулнинг сайёҳлик ҳудуди ҳисобланган пиёдалар юрувчи Истиқлол кўчасида 19 март куни кундузги соат 12 лар чамасида юз берди. Шаҳар губернатори Васип Шаҳин теракт ўзи билан бирга яна тўрт кишини портлатган ҳудкуш тарафидан амалга оширилгани аниқланди.

Яна 36 киши турли тан жароҳаталари билан Истанбулнинг касалхонасига етказилди. Жароҳатланганларнинг орасида етти чет эллик бор, деб билдирди “Коммерсант” Туркиянинг Соғлиқни сақлаш минстрлигига таяниб.

Шаҳиннинг айтишича, ҳудкуш уни чўчитиб юборишгандан кейин ўзини портлатган. Аввалига у терактни одам кўпроқ йиғилган ерда амалга оширишни режалаштирган.

Ҳозирча бу портлашни террор ёки радикал гуруҳларнинг бирортаси ҳам бўйнига олмаган.

Бу йил бошидан бери Туркияда бўлган 11чи террор ҳужуми. 13-мартда Анқарада миналаштирилган автомобил портлаб, у 34 кишининг умрига зомин бўлган. Унда ҳам 125 киши касалхонага етказилган.