Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарага бронетранспортер қўйди

1200

Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон бир кун аввал чегарага техника ва харбийлар қўйганига жавобан Жалолобод вилоятига қарашли қирғиз-ўзбек чегарасининг бахсли участкасига икки бронетранспортер қўйди.

19-март куни эрталаб, Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Мўғол участкасига икки бронетранспортер қўйди.  Чегара хизмати бу 18-март куни ўзбек харбийлари сабабини тушунтирмаган ҳолда мазкур участкага бронетранспортер ва аскарларни қўйиб чегаранинг бахсли ҳудудини тўсиб қўйганига жавобан қилди.

Қирғизистон чегара хизмати ҳодимаси Сажира Чоколоеванинг маълум қилишича, харбий техника назорат учун қўйилган ва Ўзбекистон ўзиникини олиб ташлаганида олинади.

“Фақад давлат чегарасини назорат ва химоя қилиш учун қўйдик. Уларда ҳам [Ўзбекистон ҳам] қўйилган”, — дейди у Kloop.kgга интервьюда.

Ўзбекистон 18-март куни чегарага икки БТР ва тахминан 35-40 харбий қўйиш билан “Маданият автодорожный” назорат-ўтказиш пункитини бир томонлама ёпди.

Шундан сўнг Ўзбекистон деярли барча бошқа ўтказиш пунктларини ёпди. Қирғизистон эса аналогик ҳаракат қилди.

Ҳозир Қирғизистоннинг фақат бир ўтказиш пункити “Қизилқия автодорожный» ишламоқда ва у Ўзбекистон ҳудудига ўзбек анклави яшовчиларини ўтказмоқда.

Чет эл фуқаролари учун эса халқаро ўтказиш пунктлари штат режимида ишламоқда.

Ўзбекистоннинг “Nuz.uz” интернет нашри Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўмитасига таянган ҳолда, чегара Наврўз байрами нишонланиши сабабли ёпилганини маълум қилди.

Нашриёт шунингдек, Ўзбекистон бу ҳақда қирғиз чегарачиларини аввалдан огоҳлантирганини маълум қилди.

“Барча харбий техника Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Давлат чегара участкаларини қўриқлаш эса аниқланмаган участкаларга кирилмаган ҳолда, икки томонлама келишув асосида олиб борилмоқда”, — дея иқтибос келтиради нашриёт.

Бироқ қирғиз чегарачилари бу маълумотни тасдиқламади. Чоколоевага кўра, ўзбек томони ҳали ҳануз чегара ёпилишининг расмий сабабларини айтмади.

“Расман ўзбек томони хеч нима демади. Чегара отрядлари даражасида музокаралар бўлган. Улар юқоридан бўлган буйруқни бажараётганини айтган”, — деди у.

Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизмати ходими, ўзбек чегарачилари ўзлари тушунтирмаганини айтиб, улар айнан кимнинг буйруғини бажараётганини тушунтириб беролмади.