Кўмир аралашмасидан ИЭМ (ТЭЦ) ҳодимининг танаси 90% фоизга куйди

918

17 март куни Бишкек ТЭЦининг бўлимларидан бирида кўмир аралашмаси сочилиши натижасида икки одам жароҳатланди. Жароҳатланганлардан бирининг бадани 90 фоизга куйган. “Электр станциялари” ёнғин бўлмаганини айтиб ОАВнинг “ёнғин” тўғрисидаги маълумотини инкор қилди.

“Электр станциялари” матбуот котиби Тагжана Айдаралиева ёнғин тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди ва Kloop.kgга 17 март куни станция ҳудудида ёниб турган қоришма сочилганини айтди. Унга кўра, у ускуналар ва иссиқлик электрстанцияси бўлимининг ёнишига олиб келмаган.

Аввал бир қатор ОАВ Бишкек иссиқлик электрстанцияси ҳудудида ёнғин чиққани тўғрисида ҳабар қилишган эди.

Матбуот котиби сўзларига кўра, жароҳатланганлар ТЭЦнинг 45 ва 59 ёшли ҳодимларидир.

Тахминий маълумотларга кўра, ҳодимлардан бири баданининг 90, иккинчисининг 12 фоизи куйган. Ҳозирда улар тўртинчи шаҳар касалхонасида даволанмоқда.

“Биз даволовчи персонал билан доимий алоқадамиз ва жабрланувчиларга зарурий ёрдамларни кўрсатаяпмиз. Биз учун ҳозир мухими — уларнинг соғлигидир”, — дея таъкидлади Айдаралиева.

Ушбу ҳолат юзасидан махсус комиссия тузилган ва у ҳодиса сабабларини аниқламоқда.

Бу иссиқлик марказида содир бўлган иккинчи ҳолатдир. Февраль бошларида ТЭЦда шаҳар яшовчиларига берилувчи иссиқ сув қувири ёрилиб кетган. Авария ярим соат ичида тўхтатилган ва натижада ҳеч ким жабрланмаган.