Boeing-738 йўловчи самалети Ростов аэропортига қайта қўниш ҳаракатида тўлалигича ҳалокатга учради. Бортдаги 56 ёловчи, тўрт нафар бола, шунингдек олти нафар экипаж аъзоси вафот этди.
“Боинг фалокати 19-март кунига ўтар кечаси содир бўлган. Тахминий маълумотларга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган: Дубайдан келаётган об-ҳаво ёмонлиги учун қўнишга иккинчи марта ҳаракат қилган чоғида қулаб тушган. Қўшниш чоғида самалет ерга дум қисми билан урилган — ёнғин чиққан сўнгра портлаган.
Ростов вилоят губернатори матбуот котиби Ирина Четвертаковага маълумотига кўра, учоқ бортида 18 эркак, 33 аёл ва тўрт бола бўлган. Вафот этганларнинг кўпчилиги дам олишдан қайтаётган бўлган.
Дубайдаги Россия Бош консуллиги дипломати “Интерфаксга” йўловчилар орасида рус фуқароларидан ташқари уч Украина, бир Ўзбекистон ва бир Хиндистон фуқароси бўлган. Экипажнинг барча аъзолари чет эллик бўлган.
Россиянинг тергов қўмитаси фалокат ҳолати бўйича “Ҳаракат қоидаларига ва ҳаво транспорти эксплуатациясига амал қилмаслик, эхтиёткорликка амал қилмаслик оқибатида икки ва ундан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Терговчилар теракт бўлиши мумкинлиги версиясини кўриб чиқмаяпти — уларга кўра, халокатга ёмон об-ҳаводан ташқари учувчининг ҳатоси ёки учоқдаги носозлик сабаб бўлиши мумкин.