Парламент депутатлари онкологик касалликлар билан оғриганларни даволаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритди. Энди рак билан оғриганларга ёрдам пулли тарзда кўрсатилади. Депутатлар бу онкологик касалликлар билан оғриганларни даволашда порахўрликни йўқ қилади деб ҳисобламоқда.
”Аҳолига онкологик ёрдам тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар учинчи ўқишда, 17 март куни қабул қилинди. Қонун лойиҳаси “Ата Мекен” фракциясидан V чақириувдаги депутат Ташболот Балтабаев томонидан таклиф қилинган. Депутатнинг ўзи 6 чақирувда йўқ.
Қонун асослари – маълумотномасида лойиҳа аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, нофармал тўловларни тизимлаш ва қонунийлаштириш, соғлиқни сақлаш идораларида порахўрликка қарши курашиш мақсадида қабул қилингани айтилади.
Балтабаевнинг ёзишича, Онколоигия миллий марказига йилига даволаниш учун тахминан 7250 одам келади, ҳар бирига ўртача ҳисобда давлат бюджетидан 2500 сом сарфланади, етарли даволаниш учун эса 22500 сом керак бўлади.
“Етмаган маблағ беморлардан ноформал тўлов сифатида олинаётган бўлиши эхтимол. Бу тўловларнинг тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада бўлиши, улардан назоратсиз фойдаланиш ва охир оқибат ахолининг норозилигига олиб келиши мумкин”, — дейилади ҳужжатда.
Онкология маркази Бош шифокори Бактигул Бекбоеванинг айтишича, Улуғ Ватан уриши фаҳрийлари, кам таъминланганлар ва болалар каби аҳолининг қуйи қатлами ракдан бепул даволаниши давом этади.
“Беморлар, шифокорлар билан суҳбатлар ўтказилди, барчаси деталли ўрганилди. Мана бир қарорга келдик [пулли даволаш киритиш]. Гаплашилган кўпчилик — рози. Яхшилаб тушунтирилганда қатъий қаршилар бўлмади. Аксинча улар рози бўлишди. Ҳа яхшиси маълум бир маблағни тўлаш керак. Барчаси очиқ ойдин. Ва улар эндиликда тегишли қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эгалар”, — дейди у.
Бекбоеванинг қўшимча қилишича, 2000-йилда қабул қилинган қонун деклоротив характерга эга эди. Киритилган ўзгартиришлар унга кўра, “ҳақиқатни тан олишдир”.
“У [қонун] ўзида давлат каолоти сабабларига эга эмас эди. Улар [беморлар] молиялаштирилмаган ва барча тўловлар беморлар зиммасида эди”, — дея таъкидлади у.
Беморлар даволаш тўловларини тўлалигича ўз зиммасига олганини беморларнинг яқинлари ҳам тасдиқлади.
Тахмина Эрменова бир неча йил аввал ракдан қариндошини йўқотган. Бир неча йил кетма-кет улар мустақил тарзда кимётерапияга дориларни сотиб олишган.
“Биз давлатдан кўмак бўлишига умид ҳам қилмаганмиз. Биз фақат пул изладик ва унга ўзимиз дори сотиб олдик шунинг ўзимиз химиятерапия курсларини тўлаганмиз”, — дейди у.
Аҳолига онкологик кўмак кўрсатиш тўғрисидаги қонун 2000 йил 8 сентябрида қабул қилинган — рак билан оғриганларга давлат тиббий идораларида бепул кўрсатилиши керак эди.
Муаллиф: Александра Титова