”Азаттык”»: Қирғиз-рус тараққиёт фонди ҳодимлари қанча маош олади?

708

Бир йилдан кўпроқ вақт аввал ташкил этилган қирғизусс тараққиёт фонди фақат ҳодимлари маоши учун миллон доллардан ошиқроқ пул сарфлаган.

Мақола оригинали “Азаттык” сайтида эълон қилинган.

Маош 10 минг доллар

Бунгача “Твиттерда” ҚРТФ бошқармаси раҳбарининг 10 минг долларлик маоши муҳокама қилинган. “Капитал” телекўрсатуви муаллифлари эса фонднинг барча ҳодимларини ўртача ойлик маошини ҳисоблаб чиқишди.

Дастур редактори Назгуль Конурбаева “Азаттык”га, ҚРТФ ҳодимларининг ойли маоши уларнинг Соцфондга тўловларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганини маълум қилди:

— Ижтимоий фонт томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҚРТФнинг ойлик маоши 6 миллион сомни ташкил этади. Бугунги курс бўйича бу таҳминан 94 минг доллардир. Ўртача ҳисобда ҳар бир ҳодимга 3 минг доллардан тўғри келяпти. Бироқ барча ходимларнинг баробар маош олмаслигини ҳисобга олган ҳолда санаб кўрдик. Иерархия бўйича фонд етакчисининг бир ойлик иш ҳақи 10 минг доллар атрофида бўлмоқда. Бу таҳминий маълумот. Бироқ Қирғиз Рус тараққиёт фондининг бир ойлик маоши 94 минг доллар эканлиги ҳақида Ижтимоий фонд тарафидан берилган аниқ маълумот бор.

“Капитал” дастурининг ҳисоб китобига таянсак, ҳозирда Қирғиз-рус тараққиёт фондининг раиси ойига 10 минг доллар маош олса, энг оз маош 900 доллар. Жами бўлиб, 30 киши меҳнат қилувчи Қирғиз рус тараққиёт фонди ҳар ойда ойлик ҳаққи учун 94 минг доллар сарф қилади.

Қирғиз рус тараққиёт фонди ходимларининг маош ҳақидаги маълумот ёпиқ эканини билдирди. Фонддан  “Азаттик” радиосига келган расмий хатда айтилишича, ъодимлар қирғизистонлик солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ойлик олишмайди. “Ойлик ҳақи фондга Россия тарафидан солиган устав капиталига тўланган ҳиссаларнинг ҳисобига тўланадиқирғиз рус ҳукуматлари аро шартнома 2014-йили октябрда тузилган. Фондга етакчи тайинланиб, ишга киришган муддати 2015-йилнинг январь ойига тўғри келади. Ҳисоблаб кўрсак, бир йилдан ошиқ вақтда 1 млн. доллардан ошиқ маблағ фақатгина ходимларнинг ойлик маоши учун сарфланган бўлиб ҳисобланади.

Қирғиз-рус тараққиёт фонди ўзи берган маълумотга кўра,фонд 23 млн. долларгина лойиҳаларни молиялашга берилган. Шунингдек РСК ва”Айыл банк” орқали 1 млрд. 200 млн. сом кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган. Бу суммани долларга айлантириб ҳисоблаганда, жами 39 млн. долларлик кредит тараққиёт фонди тарафидан берилган.

Олган пулни оқлаш керак

Тадбиркор,иқтисодчи Эльдар Абакировнинг фикрича, 1 млрд. Доллар миқдоридаги капиталга ҳисобланган фонд учун бир йилдан ошиқ вақт мобайнида  фақатгина 39 млн. доллар кредит берилиши ўта оз рақам. Унинг айтишича, Қирғиз-рус тараққиёт фонди Қирғизистондаги тижорий банкларнинг бирига айланиб қолди:

Ажратилган насияларнинг миқдори албатта оз. Аввалига фондни банкка айлантириш мақсади йўқ эди. Мақсад пулни унга муҳтож бўлган тадбиркорларга етказиб, иш ўринларига таъсир кўрсатувчи фаолиятларни ишга ошириш бўлган. Бироқ натижада бундай бўлмай, пул ишламай турибди. Фонд пулини банклар орқали ҳам тарқатиши мумкин эди. Қирғизистонда йигирмага яқин банк бўлса, шуларнинг ҳеч бўлмаганда ярми билан ишлашса бўларди. Ҳар бир банк ўз мижозларини яхши танийди, пул тез тақсимланиб, экономикага кириб кетар эди. Ақчани қайтариш масъулиятини ҳам банклар ўзларига олишарди. Афсуски, бундай бўлмаяпти.

Айрим маълумотларга кўра, Қирғизистондаги тижорий ва инвестиция банкларининг раҳбарлари ўртача ҳисобда 10-15 минг доллар атрофида маош олишади. Бироқ шунга яраша улар банкдаги капиталнинг даромадини ошириш учун кўрсатилувчи фаолиятларини таъкидлаган Абакиров Қирғиз-рус тараққиёт фондининг ходимлари олган пулини оқламаяпти деб қўшимча қилди.

Қирғиз-рус тараққиёт фонди Қирғизистон ЕОИИга киргандан кейин иқтисодини жонлантириш ва ривожлантириш мақсадида тузилган. Фонднинг расмий сайтидаги маълумот бўйича, фонд ҳалқаро мақомга эга ва шунингдек ўз имкониятларига кўра ҳалқаро келишимларни туза олади. Фонднинг асос капитали 1  млрд. доллар, устав капитали  500 млн. доллар бўлиб, бу капитал Россия томонидан берилади.

Ваъда қилинган 500 млн. долларнинг 350 млн. доллари фонд ҳисобига ўтказилган. Бунинг ичида 250 млн. доллари Россиянинг банкларида тургани аниқланиб, буни фонд Россиянинг банк ҳисобларида турган маблағ кўпроқ даромад олиб келиши билан изоҳлаган. Шу боис айрим маҳаллий тадбиркорлар бу фонд Қирғизистннинг иқтисодини ривожлантириш учун тузилганми ёки Россия иқтисодини ўстириш учунми деган саволни кўтаришмоқда.