“Россиядаги Қирғизистон ёшлари иттифоқи” раиси рус муҳолифатчиси Алексей Навалний муҳожирларни “номақбул тарда кўрсатмоқда” ҳисоблайди. Аввалроқ иттифоқ Навалнийнинг Коррупцияга қарши кураш Фондини “ҳориж агенти” деб тан олинишини талаб қилганди.
Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг муҳожирларга нисбатан ҳаракатлари “Қирғизистон ёшлари иттифоқи”ни турли миллат вакиллари ҳукуматдан муҳолифатчини “миллатлараро ва динлараро низо қўзғаш” масаласида текшириш тўғрисидаги мурожаатни қўллашига мажбур қилган. Бу ҳақида иттифоқ вакили Чингиз Кубатбек ўғли Kloop.kg суҳбатида маълум қилди.
“Жаноб Навалний барча муаммоларни бизга ағдариб, муҳожирларни ёмон кўрсатмоқчи. У МДҲ давлатлари билан виза режимини жорий қилишга чақирмоқда, биздан хавб бўлиши мумкинлиги тўғрисида”, — дейди Кубатбек ўғли.
Россия муҳолифатчиси МДҲ давлатлари билан виза тартибини жорий қилишни қўлламоқда ва ўзининг бу ташаббусини “келаётганларнинг 90 фоизи – терорчилар “вербовка” қилаётган мусулмон” экани билан тушунтирмоқда.
“Бизга Марказий Осиё яшовчилари оқиб келмоқда. Тўғрироғи “оқмоқда” бу умуман тўғри келувчи сўз эмас. Ахир Марказий Осиё ва Кавказ орти яшовчилари немец, франсуз, норвегиялик, швед ёки америкаликлардан фарқли равишда бизга визасиз келишади. Фақат чипта олиб тинчгина келишаверади”, - деб ёзади ўз блогида Алексей Навальний.
Кубатбек ўғлига кўра, муҳолифат “ўз ҳомийлари олдида балл йиғиш ва пул ишлаш учун гуруҳларни бир-бирига қарши заҳарламаслиги керак”.
“Девор, тўсиқ қўйиш, виза режими, бошқа одам учун бир бирига нўқинмаслик, одам бошқа динда экани учун, бошқа одамлардан фарқланишига нўқинмаслик, ўз қадриятлари масаласини кўтариб бундан ўз манфаати йўлида фойдаланмаслиги керак”,— дейди фаол.
Унинг қўшимча қилишича, қирғиз ёшлари Россия сиёсати ва ички жараёнларига “қўшилмайди”, фақат келган ватандошлари мослашувига ёрдам беради.
“Агар Навалний сиёсатининг шахсан бизга алоқаси бўлмаганида, биз жим турар эдик. Чунки бу Россия Федерациясида яшовчи халқнинг ишидир. Биз Бутун Россия ёшлари иттифоқини фақат шу мурожаатда қўлладик”, — дея якунлайди Кубатбек ўғли.
“Хориж агенти” деб тан олиш
“Бутун Россия миллатлараро ёшлар иттифоқ(БРМЁИ) 13- мартда Россия адлия министрлиги ва Бош прокуротураси номига мурожаат йўллади. Мурожаатда Муҳолифат сиёсатчиси Алексей Навалнийнинг “Коррупцияга қарши кураш” (КҚК) фондини “хориж агенти” деб топиш сўралган. Мурожаатни “Қирғизистон ёшлари иттифоқи” ҳам имзолаган.
Ёшлар иттифоқлари ўз мурожаатида Россия амалдорларидан шунингдек Навалнийни “миллатлар аро ва ҳудудлараро низо қўзғаш” масаласида ҳам текширишни сўрашади. Уларга кўра, у “деструктиф фаолият” билан ҳам шуғулланади.
Икки кундан сўнг БРМЁИ вакиллари Навалний фонди ёнида пикет ўтказишган. Бироқ Навалнийнинг ўзи намоишга ирония билан қаради ва намойишчиларга ўз сайтида пост тақдим эитб, намойишчилар “ўзлари нима ҳохлашини яхши билмайди” деб маълум қилган.
Коррупцияга қарши кураш фонди
Коррупцияга қарши кураш Фонди Россиядаги юқори лавозимли амалдорларга нисбатан ўз текширувлари билан машхур. КҚКФ ҳодимлари, ўзлари айтаётгандай, давлат ҳодимларининг деклариривания қилинмаган мулкини – вилла, катта уйлар ва компанияларини кўрсатади
КҚКФнинг энг шов-шувли текшируви Бош прокурор Юрий Чайка оиласига оид бўлган. Унинг оила аъзолари, муаллифлар фикрича, жиноий фаолият билан шуғулланган – рейдерлик билан ва жиноий авторитетлар билан алоқадор бўлган.