Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасига икки бронетранспортер қўйди

471

Жалолобод вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг баҳсли ҳудудида 35-40 нафар Ўзбекистон ҳарбийлари турибди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони чегарани тўсиб икки бронетранспортер ва икки юк машина қўйиб олган.

Ўзбекистон ҳарбийлари ва харбий техникаси Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Мўғол қишлоғи яқинидаги белгиланмаган қирғиз-ўзбек чегарасида жойлашган.

Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига асосан, 18 март соат 7:40да Ўзбекистон харбийлари икки БТР ва икки КамАз олиб келган. Бундан ташқари, бу ҳудудда Ўзбекистоннинг 35-40 нафар ҳарбийлари бор.

Ўзбекистон томони “Маданият-автодорожный”  чегара ўтказиш пункитини бир томонлама тўлалигича ёпган. Қирғиз фуқароларининг Ўзбекистондан чиқишига руҳсат берилади, қўшни давлатга ўтиш таъқиқланган. Қирғизистон анологик ўтказиш шароитлари киритди.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизмати Ўзбекистон ҳозирча ҳеч қандай талаб қўймагани ва ўз ҳаракатларига ҳеч қандай изоҳ бермаганини маълум қилди.

“Улар буни огоҳлантиришсиз қилди, ҳозир музокаралар кетмоқда”,— деб маълум қилди матбуот хизмати.

“Бронетранспортерлар ИИВга тегишли эмас. Биз бу борада ҳеч нарса билмаймиз. Бу туҳмат бўлса керак”, — деб маълум қилди Ўзбекистон ИИВги.

Ташқи ишлар Министрлиги эса, ҳозирча бирон-бир изоҳ бермади.

Чегарадаги можаролар

Ўзбек-қирғиз чегарасида бир неча маротаба можаро бўлган.

2015- йилда Айдаркен чегара постида қирғиз ва ўзбек чегарачилари ўртасида қурол қўлланган можаро бўлган. Натижада ўзбек аскари жароҳатланган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ўшанда, “маст” ахволдаги қирғиз чегарачиси биринчи бўлиб ўқ узганини маълум қилганди. Қирғизистон Чегара хизмати эса бу айбловга муносабат билдирган  — уларнинг версияси бўйича, ўзбек чегарачилари давлат чегара қисмида “ноқонуний тарзда чегара нарядини”  қўйгани можарога сабаб бўлган.

2014- йил ноябрида ўзбек чегарачилари контрабанда молларини ўтказишда гумон қилиб қирғизистонликни отиб ташлаган. Бу воқеадан 3 кун аввал контрабанда билан шуғулланганликда гумонланган яна бир қирғизистон фуқароси ҳам улар томонидан яраланган.

Ўша йилнинг августида қирғиз чегарачилари контрабанда моллари билан чегарадан ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар гуруҳини ўққа тутган — натижада улардан бири яраланган.