Анарқул опа 15 йилдан буён ногирон набираси билан яшамоқда

785

Арген бу йилда 21 ёшга тўлади. У гапира олмайди, мустақил тарзда юра олмайди ва овқатлана олмайди. Тўрт ёшидан бери ўрнидан туролмайди.

Аргеннинг онаси 2000 йили, у тўрт яшарлигида оламдан ўтган. Отаси эса яна уйланганч уни ўз онаси Анарқул опага қолдирган.

Ўшандан буён Анарқул опа набирасига қарамоқда. У 64 ёшда, унинг нафақаси 3 минг сомга яқин. Авваллари у сут соғувчи бўлиб ишлаган.

Анарқул опанинг икки ўғли бор, катта ўғли — Аргеннинг отаси.

“Аргеннинг отаси — Алик ва  укаси — Алмаз. Ҳозир катта ўғлим янги оиласи билан яшайди. Кичик ўғлим эса ўз оиласи билан Қоракўлда яшайди. Гоҳида ёрдам беради бизга дори-дармон ва озиқ-овқат юборип туради”, — дейди  Мамбетова.

Унга кўра, ўлимидан олдин Аргеннинг онаси ўғлини касалхонага олиб борган бироқ, боланинг диагнозини аниқлай олмаган. Ўшандан буён оилада уни даволатишга маблағ ва имкон йўқ.

Аргеннинг бувиси набираси учун кровать ва кир ювиш машинаси ҳарид қилиб беришни орзу қилади.

“Бир кунда қўлларим оғриб кетадиган даражада кир юваман. Ҳаммадан ҳам унга кровать ва кир ювиш машинаси бўлишини истайман”, — дейди Мамбетова.

Токтоян қишлоғи раҳбари Атабек Албановга кўра, улар ҳар йил бошлаида нафақа олиши учун ҳужжатларини янгилашга Арген ва Анарқул опага ёрдам беришади. Аблановнинг айтишича, набираси учун ёрдам пули олишга Мамбетова туман марказига бориши ва қандайдир ҳужжатларни имзолаши керак.

Анаркул опа эса, қарамоғида бемор набираси борлиги ва шу сабабли у ҳужжатларни имзолаш учун қишлоқдан кетолмаслигини айтади.

Муаллиф: Мурат Асан
Фото: Адина Осмонова
Видео: Адина Осмонова, Азамат Каработоев