Туркия: Анқарадаги портлашларни Курд жангарилари ўз бўйнига олди

712

Курд жангари гуруҳи Туркия пойтахтида 37 инсон умрига зомин бўлган 13 мартдаги бомба ҳужуми учун масъулиятни Курд жангари ТАК гуруҳи ўз бўйнига олган. Гуруҳнинг расмий баёнотида ҳужумни мамлакат жанубий шарқидаги минтақаларда ҳукумат қўшинларининг ҳарбий амалиётларга жавобан қасос олиш мақсадида амалга оширилгани айтилади.

ТАК Курдистон Ишчилар партияси (ПКК)дан ажралиб чиққан гуруҳ экани айтилади.

Айни гуруҳ Анқарада ўтган ой амалга оширилган бошқа бир ҳужум учун ҳам жавобгарлигини тан олган эди.

Мулозимлар эса сўнгги ҳужумда ПККни айблашган эди.

Якшанба оқшомида худкуш ҳужумчи бўлган машина Туркия пойтахтининг икки муҳим транспорт тизими туташган жой ва тижорат марказида портлатилганди.

Ўнлаб жароҳатланган одамлар ҳамон шифохоналарда экани айтилади.

ТАК гуруҳи ўз бомба ҳужуми хавфсизлик кучларига қаратилгани, оддий одамларни нишонга олмаганини даъво қилган.

Аммо айни гуруҳ бу каби ҳужумларда келажакда ҳам тинч аҳоли қурбон бўлиши билан огоҳлантирган.

Шу ҳафта бошларида бу ҳужумга алоқадорлик гумонлари билан 11 киши ҳибс этилганди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 37 инсон ҳалок бўлган Анқара портлашларидан сўнг "терроризмни тиз чўктириш"га ваъда берган.

Жаноб Эрдўғон, худкушлик ҳужуми Туркия хавфсизлик кучларининг қатъиятини оширади, деган.