14-март куни тунда Москвада Ўрта Осиё ўлкаларининг 50ка яқин фуқароси иштирокида муштлашув бўлди. Полиция воқеа жойидан унинг 28 иштирокчисини қўлга олган. Таҳминий маълумотларга кўра, муштлашувга қатнашганлар орасида қирғизистонликлар бўлмаган. Қирғизистон ИИМнинг Россиядаги вакили муштлашув Ўзбекистон билан Тожикистон фуқаролари иштирокида бўлганини билдирди.
Интерфакс агенттлигининг маълумотига кўра муштлашув Москванинг Кавказ бульварида бўлган. Бу ҳақда полицияга маҳаллий вақт билан соат 21:18да хабар келиб тушган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг айтишича, муштлашув қатнашчилари Ўрта Осиё ўлкаларининг фуқаролари бўлган.
Қирғизистон ИИМнинг Россиядаги вакили Аскат Алиев Kloop.kgга берган интервьюсида муштлашув Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида юз берганини билдирди.
“Таҳминий маълумотларга кўра, уларнинг орасида қирғизистонликлар бўлмаган, лекин маълумотлар яна ўрганилмоқда”, — деди Алиев.
Korrespondent.net агентлигининг ёзишича, муштлашувга “спиртли ичимлик истеъмол қилган” “Россиянинг турли ҳудудларидан келганлар” қатнашишган.
“Қайсидир маҳалда ўтирганлар билан кўча фарроши бўлиб ишлаган, ўша иморатда яшаган Ўзбекистон билан Тожикистон фуқароларининг ўртасида жанжал чиқиб, низо пичоқ, гаврон ва бошқа нарсалар ишлатилган муштлашувга айланиб кетган” , — деб ёзади Korrespondent.net.
Полиция муштлашув бўлган ердан унинг 28 иштирокчисини қўлга олган, уларнинг икки нафари тан жароҳати олган.
Москва ШИИБсини матбуот хизматининг вакили”Интерфакс” агентлигига жанжал маиший сабаблардан чиққанини айтган.
Ҳозирда полиция мазкур воқеа сабабларини ўрганишда давом этмоқда.