Активистлар қоида бузар пиёдаларга фото-ов бошлашди

570

Йўл активистлари мартнинг бошида йўл қоидаларини бузган пиёдаларга сурат-овини бошлашди. Улар қоида бузганларни суратга олиб, интернетга чиқаришни таклиф қилишмоқда. Қўшни Қозоғистонда полиция пиёдаларга минглаган жарималарни солаётган вақтда, Қирғизистонда улар кўчани нотўғри қисмларидан кесиб ўтишга уриниб, югуриб чиқишларни давом этишмоқда. 

Нотижорий “Йўл уч бурчаги” ташкилоти  “Фейсбук”да  “Қор одамга ов” номланишдаги  флешмоб бошлади. Унинг истаган иштирокчиси йўл қоидасини бузаётган пиёданинг суратини жойлай олади.

Ҳозир ташкилотнинг саҳифасига қоида бузарликларнинг барча турларининг : жамоат транспортини кутиб йўлда турган, йўлни нотўғри ердан кесиб ўтаётган ёки харакатдаги кўчаларнинг кесилишидан ўтаётиб, икки томонга қарашнинг ўрнига телефонда суҳбатлашиб кетаётган пиёдаларнинг суратлари чиқарилган.

Флешмоб шунингдек  “Инстаграм”да, #снежныйчеловек хэштеги билан ўтказилмоқда.

“Йўл уч бурчаги”нинг вакилларининг айтишича, ташаббус йўл харакати иштирокчиларини толерантлиликка ва бир-бирини хурмат қилишга тарғиб қилиш мақсадида ўйлаб топилган.   Флешмоб апрель сўнгигача давом этади.

Ташкилот фаолларидан бири  Гузяль Хожда Қирғизистонда пиёдаларнинг йўл қоидасини бузишига ҳеч ким эътибор бермайди, деб ҳисоблайди

“Қонунга кўра, қоида бузганларга жарима солиниши керак. Бироқ буни ҳеч ким қилмайди. Бундай ҳолатларга панжа ортидан қарашмоқда. Огоҳлантириш берилиш мумкин, аммо қоида бузарликларни ҳеч ким рўйхатга олмайди”, — деди Хожда Kloop.kgга.

Қирғизистон маъмурий кодексининг  241-моддасига кўра, йўл қоидасини бузиш ва авария ҳолатини юзага келтириш жарима солиш билан жазоланади. Лекин, Қирғизистонда пиёдалар ўз шаҳсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юрмаганлигидан, уларга жарима солинмайди, деб билдиришади йўл назорат милициясидан.

“Агар қоида бузган шахснинг ёнида ҳужжати бўлмаса, уни милицияга олиб бориб, 500 сом миқдорида маъмурий жаримага тортиш керак. Бироқ бизда доим ҳам бундай қилишади деб айта олмайман”, — деди йўл назорат милициясининг махсус батальёнининг катта нозири   Жэээнбек Большевиков.

У милиция йўл қоидасини бузганлар билан бошқа усулларни қўлланиб курашаётганини қўшимча қилди  — инспекторлар мактаблар ҳамда олий ўқув юртларида дарслар ўтишади.

“Биз таълим масканлари билан доимий алоқада бўламиз. Масалан, ҳар бир мактабга бир инспектор тайинланган, у ўқувчиларни йўл харакат қоидаларига ўргатади”, — деди Большевиков.

Гузяль Хожда ҳар бир фуқаро ўз ҳавфсизлиги тўғрисида ўйланиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши керак деб ҳисоблайди.

“Гап жазоларда эмас, балки одамларнинг ҳозирда ривожланиш босқичида бўлган маданиятида. Биз кўраётганларимиз, мулоҳазалар натижалари ва инсонлар билан бўлган сўзлашувларимиздан келиб чиқиб, умрида йўл қоидасини бузмаган бирорта одам йўқ деймиз. Фуқаролар сергак ва масъулиятли бўлишса дейман” , — деди Хожда.

Унинг айтишича, авто фалокатга пиёда сабабчи бўлса ҳам у учун айб доимо ҳайдовчига юклатилади.

Йўл милициясининг нозирлари йўловчини уриб кетган ҳолатларнинг 50 фоизга яқинига пиёдларнинг йўл қоидаисни бузганлиги сабаб бўлишини, бироқ ҳайдовчилар ҳам кутилмаган вазиятларда машина ўз вақтида тўхтай оладиган тезликни сақлаши кераклигини билдиришди.

Zakon.kz қозоқ матбуотининг ёзишича, инспекторлар навбат вақтининг илк соатларидаёқ йўлни нотўғри ердан кесиб ўтган пиёдаларга қирққа яқин протокол тузишади. Маҳаллий полициянинг маълумотича,  2015-йили Олмаота шаҳрида пиёдаларга нисбатан  14 минг 980 маъмурий протокол тузилган.

Бишкек йўл милицияси эса жарима солинган пиёдалар статистикасини бера олишмади.