Чехия делегатларининг келиши сабабли Бишкекнинг айрим кўчалари ёпилади

497

 Чехия  депутатлар палатаси раисининг иш-сафари давомида 15-мартдан 17-мартгача Бишкекнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Йўл милициясидан кўчалар кўп муддатга эмас, 10-15 дақиқагагина ёпилиши тушунтирилди.  

15-мартдан 16-мартга қадар  Бишкекнинг қуйидаги кўчаларида харакатланишга вақтинча чеклов киргизилади:

— Махатма Ганди кўчасида шаҳар ташқарисидан  Жибек-Жолу проспектигача;

— Жибек-Жолу проспекти  М.Ганди кўчасидан Манас проспектигача;

— Манас проспектида давлат резиденциясига қадар;

— Чуй проспектида, Раззаков, Абдимомунов, Киев ҳамда Тоголок Молдо кўчаларида.

17-мартда эрталабки соат 9 дан 12 гача  Манас, Чуй ҳамда Жибек-Жолу проспектлари, шунингдек, Абдрахманов ва М.Ганди кўчалари ёпилади.