БМТ Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатди

486

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўнгилли элчилик вазифасидан четлатилди. Бу спортчи дуч келган допинг можоросининг фонида юз берди.

БМТнинг  тараққиёт дастури матбуот хизмати Reuters агентлигига текширув ишлари тугагунча Шарапова ҳалқаро ташкилотнинг фаолиятида иштирок эта олмаслигини билдирди.

“Бизнинг ишларни қўллагани учун БМТ Мария Шараповага миннатдорлик билдиради, айниқса Чернобиль фалокати оқибатларини билан курашиш масаласига алоқали масалаларда. Биз Шарапова хонимга барча яхшиликларни тилаймиз”, – деди БМТнинг тараққиёт дастурининг матбуот котиби.

Шарапова 2007-йили БМТнинг кўнгилли элчилик вазифасини бажара бошлаган. Теннисчи 1986-йилдаги Чернобель авариясидан жабрланганларга мадад кўрсатиш дастурига қатнашган.

Reuters агентлигининг билдиришича, Шарапованинг БМТнинг расмий сайтидаги саҳифасида 15-мартдан бошлаб ишини тўхтатган.

Ихтиёрий элчилик вазифасини бажаридан четлатилишига допинг қўлланганига боғлиқ жанжал сабаб бўлди. Шарапова Австралиянинг 2016-йилдаги очиқ биринчилигига допинг-тестдан ўтмай қолган.

Теннисчи 7-мартдаги расмий маълумот анжуманида 2016-йилнинг 1-январидан бошлаб таъқиқланган моддаларнинг рўйхатига киргизилган меольдоний таблеткасини ўн йилдан бери истеъмо қилиб келганлигини бўйнига олган.

Айтишича, у “дорининг рўйхтага киргизилганини билмай қолган”. Айбини бўйнига олиш билан спортчи антидопинг агентлиги билан хамкорлик қилиш истагини билирган.

У мельдонийни қўлланганлигини тан олгандан кейин таъқиқлар бошланган — ҳалқаро теннис федерацияси спортчининг мусобақаларда иштирок этишини вақтинча таъқиқлаган;  Porsche немис компанияси Шарапованинг иштирокидаги барча тадбирлар ўтказилмаслигини билдирган, швейцариялик  TAG Heuer соат ширкати билан спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси эса у билан реклама шартномаларини вақтинча тўхтатган.

Мария Шарапова— россиялик теннисчи, Катта дубулға мусобақасининг беш карра ғолиби ҳамда Лондонда ўтган 2012-йилдаги Олимпиада ўйинларининг кумуш мукофоти соҳиби.  У 2015-йилдаги Forbes журналининг версияси бўйича яна бир бора энг бой спортчиларнинг рўйхатида олдинги ўринларга ёзилган. Ўтган йили Шарапова деярлик 30 миллион АҚШ доллари ишлаб топган.