1,75 млн. рублга беш дельфин сотиб олиш тўғрисидаги эълон Россиянинг давлат харидлари сайтида пайдо бўлди. Сотиб олувчи томон — Мудофаа минстрлиги — уларга дельфинлар нима учун кераклигини тушунтирмаган.
Россиянинг Мудофаа минстрлигига уч ёшдан беш ёшгача бўлган икки урғочи ва уч эркак дельфин керак бўлмоқда. Бу учун идора 1,75 млн. рубль ажратган.
Бироқ айни пайтда Мудофаа минстрлиги уларга дельфинлар нима учун кераклигини ва уларни қаерда сақлашлари ҳақида аниқ маълумот билдирмаган.
РИА «Новости» агентлигининг Севастополь океанариумидан аввалги дельфинлар табиий қариши туфайли яъни “истеъфога чиқаётганлиги” боис, уларнинг ўрнига ёшроқлари харид қилинаётганини билдирган.
«Янги ёш дельфинларни сотиб олиш жониворларни ўрнини янгилаш эҳтиёжига боғлиқ. Улар ҳам одамлар каби қариб, хатто нафақага ҳам чиқишади”, — деб билдирган агентликнинг суҳбатдоши.
У “маҳфий эканини айтиб”, Мудофаа минстрлигига дельфинлар нима учун кераклиги тўғрисида батафсил маълумот беришни истамаган.
Россиянинг истеъфодаги полковниги Виктор Баранец британиянинг Guardian газетасига дельфинлар ҳарбий мақсадда сотиб олинаётганини билдирган.
2014-йилнинг мартида Россиянинг Ҳарбий-денгиз флотида харбий қрим дельфинлари ва денгиз мушуклари хизмат ўташи маълум бўлган. Ўша йилнинг сентябрида харбий дельфинларни тайёрловчи Қрим давлат океанариуми Россиянинг Мудофаа минстрлининг қарамоғига ўтказилган.
Ҳиндистон 2012-йили дельфинларни одам деб тан олиб, уларни инсонлар билан тенглаштирган дунёдаги ягона давлатга айланган. Бу қарорни дельфнларнинг интеллекти ҳамда ўзаро сўзлашувлари учун ҳусусий тиллари борлиги билан далиллашган.
АҚШ ва СССР армияларидаги дельфинлар
АҚШда 1960-йиллардан бери Денгиз сут эмизувчиларидан фойдаланиш бўйича Ҳарбий денгиз флотининг дастури мавжуд — унга кўра дельфинлар билан денгиз мушуклари кўплаган машқларга, ҳусусан, ғоввослар ва денгиз диверсантларига ёрдам беришга ўргатилган.
СССР ҳам 1960-йилларнинг ўртасида Қора денгиз соҳилларида дельфинларни ҳарбий мақсадларда фойдаланиш йўлларини тадқиқ қилган. Мазкур лойиҳа Қайта қуриш йилларида қисқариб, 2000-йили Севастополь океанариумидаги «камикадзе-дельфинлар» Эронга сотилган.