Суд Келдибековни 10 млн. сом жарима тўлаш билан жазолантирди

529

Парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков давлат ҳисобига 10 млн. сом тўламагунча тил хат асосида ташқарига чиқарилмайди. Бунга қадар прокурор унинг қаттиқ режимдаги қамоққа ўн йилга озодлигидан маҳрум қилишни талаб қилган.

Бишкек шаҳар судида парламентнинг экс-спикери Акматбек Келдибековнинг иши бўйича тингловлар якунлади.

Суд Биринчи май район судининг қарорини йўққа чиқариб, Келдиюековга нисбатан 10 млн. сом жарима белгилади.

Келдибеков АКИпресс ахборот агентлигига берган суҳбатида суд қарори бўйича юқори босқичга арзалинш ёки арзмаслик бўйича ўйлаб кўришини айтган.

Суд мажлисида қатнашган парламентнинг собиқ матбуот котиби Шаирбек Маматокторов Kloop.kgга “Келдибековнинг — озод инчон” эканини айтди.

Бунгача прокурор Асанали Иманбеков суд маҳкамасига тортилаётган сиёсатчини қаттиқ режимдаги қамоққа 10 йилга озодлигидан маҳрум қилишни сўраган эди.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан  шаҳар судининг бу қарори бўйича Олий судга арзланиш –арзланмаслик масаласини 10 кун ичида ҳал қилишларини билдиришди.

Келдибековга қарши айбловлар

2013-йилнинг ноябрида Акматбек Келдибековга қарши Солиқ хизмати билан Ижтимоий фондни бошқариб турганда порахўрликка йўл қўйганлик айби қўйилган.

Сиёсатчи солиқ тўплаш функциясини “Бизнес партнер” деб номланган ҳусусий ширкатга ноқонуний берганликда  ва “фуқароларнинг шахсий суғурта ҳисобларидан кўчирмаларни чиқариш” учун  “Ротак-Бишкек” компаниясига 21 миллион сомни қонунга зид ҳолда бўлиб берганликда гумонланган.

Акматбек Келдибековга Москвада Жогорку Кенешнинг ваколатхонасини ноқонуний очганлик айби ҳам қўйилган. Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, мазкур ташкилотни сақлаб туриш учун 10 миллион сом сарфланган.

2015-йилнинг ноябрида экс-спикер Бишкекнинг Биринчи май район суди тарафидан “Коррупция” моддаси бўйича айбдор деб топилган. Суд ўшанда Келдибековга 3 млн. сом жарима тўлашни юклаган, бироқ бу маблағ ҳалигача тўланмаган.