Қўриқчилар қўлидан саунада қочиб кетган судланувчи қўлга олинди

815

Милиция маълумотига кўра, қочоқ Азатбек Алимкулов Тунгуч кичик районида эски вагон ичида аёллар кийимини кийиб яшириниб юрган. Судланувчи 26 февралда унинг нозирлари вақтинчалик сақлаш еридан судга борувчи йўлда дам олиш мақсадида саунага киришганда қочиб кетган.

Бишкекнинг Тунгуч кичик районининг шарқида милиция талончилик айби билан судланаётган, аммо, қўриқчилар қўлидан қочиб кетган Азатбек Алимкуловни қўлга туширди.

ИИМнинг матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга Алимкулов аёллар кийими билан ниқобланиб, яшириниб юрганини билдирди.

“Бизнинг маълумотимизга кўра, у аёллар кийимида яширинган, унинг ўзи ҳам буни инкор қилмаяпти. Унинг юзидан ҳам кўринади, қошларини терган, юзи қанақадир оқ, худди упа ёки шунга ўхшаш ниманидир излари қолган.”, — деди у.

Ҳозирда қўлга олинган шахс Алемидин РИИБ тергов ушлаб турилибди. Судга қадар қаерда бўлиши ҳозирча номаълум.

Азатбек Алимкулов 26 февраль куни назоратчи милициялардан қочиб кетган. Бош прокуратуранинг таҳминича, нозирлар у билан бирга спиртли ичимлик ичиш мумкин бўлган саунага боришиб, судланувчини қўшни хонада назоратсиз қолдиришган.

Бош прокуратура мазкур иш бўйича қўриқчиларга қарши “Хизмат вазифасини  суистеъмол қилиш” моддаси билан жиноий иш қўзғади.  Қочоқни қочириб юборганлар қўлга олинган, текширув ишлари олиб борилмоқда.