ИИМ: 3 млн. сомлик мебеллар ўлканинг барча ҳудудидаги бўлимлар учун харид қилинмоқда

624

ИИМнинг матбуот котиби идора 3 млн. сомга диван, кароват ва шкафларни ўлкадаги барча бўлимлари учун харид қилаётганини билдирди. Бунга қадар «Кыргыз Туусу» гезетасининг журналисти ИИМнинг тендерини “исрофгарчилик” деб баҳолаганди.

2 млн. 995 минг сомга идора мебелларини сотиб олиш ҳақида Ички ишлар минстрлигининг давлат харидлари порталидаги эълони бир қатор қирғиз ОАВларининг танқидига учраган.

«Кыргыз Туусу» газетасининг 8-мартдаги сонида «Турганбаевга кароватнинг нима кераги бор?” деб номланган мақола чоп этилган. Унда муаллиф ИИМни “исрофгарчилик”да айблаган.

Ички ишлар минстрлигининг матбуот котиби  Эрнис Осмонбаев  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мебелларни сотиб олиш ИИМнинг 2016-йилги давлат харидларининг умумий режасига киришини тушунтирди.

Осмонбаевнинг айтишича, мебеллар минстрликнинг барча ҳудуддаги бўлимлари учун сотиб олинмоқда. У ўз идорасининг номига билдирилган танқидларни асоссиз деб атади. У шунингдек харид қилинувчи мебелларнинг номларини санаб, уларнинг қандай мақсадлар учун олинаётганини тушунтирди.

Масалан, кресло –кароватлар куну тун навбатда бўлган бўлимлар учун харид қилинаётганини таъкидлаган.

“Кресло-кароватлар – эч кандай махсус буюртмалар ёки қиммат материаллардан ясалган эмас, оддийгина, қаттиқ поролондан ясалган кароват қатори. Улар эртаю кеч навабтда бўлувчи бўлинмаларга аталган. Кучатилган тартибда хизмат ўташ вақтида навбатдагиларнинг икки соатлик ҳордиқ чиқариши учун”, — деб ёзади матбуот котиби.

Унинг айтишича, стол-стуллар ва темир шкафлар ҳудудий бўлинмалар ўртасида тақсимланади.

Осмонбаев Жаҳон кўчманлар ўйинлари  вақтида жамоат тартибини назорат қилиш учун 200 казарма қурилаётганини, чунки ўтган йили айрим милиция ходимларининг автомобилларида ухлашига тўғри келганини билдирди.

У Kloop.kgга берган суҳбатида идора “туҳмат” учун газета билан судлашмаслигини билдирди.

«Биз расмий раддия бердик, бироқ судга бериш масаласи кўтарилмаган”, — деб тушунтирди у.

ИИМнинг маълумоти бўйича, 2016-йили янги бинолар фойдаланишга берилади ва харидлар кўпайтирилади. Баткенда назорат милицияси, махсус йўналишдаги полк ҳамда минстрликнинг бошқа бўлимлари учун иморатларнинг қурилиши бошланган.