Бишкек мэри пойтахтликларга нималарни ваъда қилди?

862

Янги ахлат қутилари, янги автобуслар билан тролейбуслар, йўлларни таъмирлаш ва стритрейсерлар (кўча пойгалари ) учун махсус йўл — Бишкек  мэри ўзининг илк интервьюсида яна нималарни ваъда қилганини  Kloop.kgнинг мақоласида ўқинг.

Бишкек мэрлигига февраль сўнгида сайланган янги шаҳар раҳбари Албек Ибраимов 11-мартда ўзининг илк интервьюсини берди — жонли эфирда у Sputnik агентлигининг  журналисти билан Бишкек аҳолисининг саволларига жавоб берди.

Мэрнинг бошқа ваъдалари:

  • Янги ташланди челакларини ўрнатиш —яқинги ойларда;
  • Бишкекнинг 126 катта йўлини таъмирлаш —яқинги икки йил ичида;
  • Профсоюз кўчасининг Жибек-Жолу ва Фучик кўчаларининг ўртасидаги қисмини таъмирлаш —31-августга қадар;
  • 25-мартга қадарянги 10 автобус ва жорий йил ичида 50 янги троллейбус олиш;
  • Учта янги троллейбуч рейсини қўлга қўйиш;
  • Бишкек жанубидан 12 километрлик велесипедчилар йўлини ажратиш —кузгача;
  • Стритрейсерлер учун мўлжалланган трасса тузиш;
  • Қурувчиларни қирқилган дарахтларнинг ўрнига янгиларини экиш билан вазифалантириш;

Мэр нималар ҳақида айтди?

Шаҳар тозалиги ҳақида

Ибраимов у учун энг асосий масала — “шаҳар тозалиги” эканини таъкидлаб, уч ой ичида ўтказилувчи шанбаликлар ҳақида айтди.

Янги мэр президент Алмазбек Атамбаев ҳукумат аъзолари билан биргаликда Бишкекнинг ботаника боғига шанбалик учун чиқишга тайёр эканлигини ҳам билдириб ўтди.

“Шанбаликларнинг кўпи номигагина ўтказилади. Чиқиб дарахтларни экишади, бироқ ундан кейин уларга ҳеч ким қарамайди, оқибатда улар қуриб қолади. Бугун биз бу масалани бошқа йўлдан бошлаймиз. Экиб қўйиш бошқа, уни ўстириб, катта қилиш бошқа иш. Биз ирригация тизимларидан бошладик. Дарахтларни эккандан кейин уларни суғориш керак, шунда улар ўсиб кетади”, — деди у.

Ботаника боғидаги илк шанбалик 12-мартда бошланади, деб билдирди мэриянинг матбуот хизмати. Шанбаликка барча  кўнгиллилар таклиф қилинган.

musor_kont

Ибраимовнинг айтишича яқинги ойларда Бишкекда янги ташланди яшиклари пайдо бўлади — «Тазалик» муниципал ишхонаси 5600та ахлат яшиклари сотиб олган, бироқ ҳозирча улар учун шаҳарда махсус ерлар етишмайди.

У шунингдек йўлларнинг сирпанчиқ бўлмаслиги учун кимёвий реагентларни сотиб олиш ниятида эканини айтиб берди. Унинг билдиришича, қиш кунлари йўлларга сочилаётган қумлар, баҳорда шаҳарни чанг бўлишига сабаб бўлади.

Дарахтларнинг кесилиши ҳақида

Бишкекнинг янги мэри шаҳар маъмурий боғларини “баҳолашнинг” янги механизмини ишлаб чиққанлигини ва кесилган дарахтларнинг ўрнини янги экилганлари билан тўлдириш учун “бизнес йўли билан келишув”га ҳаракат қилаётганини айтди.

derevya

“Агар у дарахт 40 йилдан бери ўсаётган ва қимматли бўлса, у янги 10 кўчатга тўғри келади. Бир дарахтни кесиши билан тадбиркор кесилган дарахтнинг ўрнини боса оладиган 10 туп янгисини экиши керак бўлади”, — деди Ибраимов.

Йўллар ва транспорт ҳақида

Янги мэр яқинги икки-уч йилда 126 катта йўлни таъмирлаш режалаштирилаётганини билдирди — унинг айтишича, бу шаҳардаги босимни озайтириши керак.

remont_ulits

Бундан ташқари велосипед йўлларини қуриш ва автопаркни янгилаш режа қилинмоқда  — эски автобуслар экология жиҳатидан тозаларига алмаштирилади.

“Бизга электр билан ишловчи транспорт керак, у бизга камида уч янги рейс беради. Биз газ билан ишловчи автобусларга буюртма бермоқдамиз. Ёқилғининг бошқа турларига солиштирганда бугун газ нисбатан арзон”, — деди Ибраимов.

avtobusy-trolleybusy

Ибраимов шаҳардаги автомобил тўхташ жойларига боғлиқ масала “ҳал бўлиши оғир” муаммо эканини айтди. Мэрия кўп даражали автотўхташ жойларини қуришга тендер уюштириш ниятида.

“Ҳозир қўлимизда бўлган автотўхташ майдонлари етарли эмас. Ҳозиргиларни [автомобилларни тўхтатиш жойларини] Муниципал мулк бошқармасига берамиз. Янги авто тўхтатиш жойлари сармоядорларнинг маблағи ҳисобига қурилади ва пулли бўлади. Ҳавфсизлик ва қулайлик учун тўлаш керак. Тўлов нархлари топишимизга тўғри келади деган умиддамиз”, — деди мэр.

Мэр “Мустақиллик  санасига[31-август] ўтказилувчи тадбирлар ва бошқа турли саммитлар” сабаб Профсоюз кўчасининг  Жибек-Жолу ва Фучик кўчаларининг кесилишган қисмлари биринчи навбатда таъмирлашига ишора қилди.

Велойўллар ҳақида

Ибраимов мэрия шаҳарнинг жанубий қисмида яна бир велосипед йўлини ажратишни режалаштираётганини айтди  — унинг узунлиги  12 километрни ташкил қилади. Мэр бу ишни куз ойларида якунлашни ваъда қилди.

velodorozhka

Ҳозир велосипед йўлларининг кўпи ўз мақсадида фойдаланилмай  — кўп ҳолларда ҳайдовчилар у ерларга автомобилларини тўхтатиб қўйишмоқда.

Стритрейсерлер ҳақида

Мэр автомобил билан юқори тезликда юришни ёқтирувчилар учун махсус трасса ташкил қилишни таклиф қилди  — вариант қатори унинг қурилишига эски ҳаво майлонининг ҳудудининг қараштирмоқда.

streetracing

“Биз бу масалага кириша бойлаймиз. Автомобил билан юқори тезликда юришни хоҳлаганлар учун муқобил имконият яратамиз”, — деб ваъда берди мэр.

Ибраимов автоишқибозлар бу мавзу бўйича барча таклифлар билан шахсан ўзига мурожаат қила олишларини билдирди.

Бетартиб савдо ҳақида

Ибраимов Бишкекдаги бетартиб савдо тўғрисида берилган саволга жавоб бераётиб, уни таъқиқлаш тўғри қарор бўлмаслигини, чунки шаҳарликларнинг асосий машғулоти савдо хизматини кўрсатиш эканини айтди.

“Улар йўл бўйларида эмас, савдо расталарида савдо қилиши учун [кўча савдосини] қонунийлаштириб, ўринларни аниқлаш керак”, — деб таклиф қилди мэр.

Шағарликлар билан алоқа усули ҳаиқда

Ибраимов ҳозирда шаҳарликлар билан мэриянинг ўртасидаги алоқанинг “етарли” учуллари бор эканини айтди: WhatsApp, қабул бўлими ва очиқ телефон линияси.

“Шаҳарликларнинг кўпи бу алоқа усулларидан фойдаланишади, биз шаҳарда бўлаётган нарсаларга реакция қилишга ўргандик. Бу биз учун ҳамда бизнинг идоралар учун катта ёрдам”, — деди мэр.

Ўзи ҳақида

Шаҳар раҳбари унинг оиласи катта эканини — олти фарзанди ва набиралари бор эканини айтди. Иброимовнинг айтишича, унинг оилавий ҳаёти бошлангандан бери онаси улар билан бирга яшайди.

Ибраимов пойтахтнинг мэрлигига “нотаниш” одам келганлиги тўғрисидаги ижтимоий тармоқлардаги сўзлар ҳақида гапираётиб, бунгача у реал тармоқларда ишлаб, сиёсат билан шуғулланмаганини, шу сабаб ўзини “пиар” қилишга ҳаракат қилмаганини билдирди.

Янги мэр Бишкекнинг четида унинг ферма бизнеси бор эканини ва у бўйича даромади тўғрисида деклорацияни  “ўз вақтида” топширганини айтди.

“Менга меросга ер қолган. Биз у ерда кўп йиллардан бери фермер хўжалик билан шуғулланамиз”, — деди у.