Видео: Қирғизистон етакчилари ботаника боғига кўчат ўтказишди

581

Президент, премьер-министр ҳамда Жогорку Кенешнинг спикери 12-март куни ўтган шанбалик давомида Бишкекдаги ботаника боғига кўчат экишди.

12-мартда Энвер Гареев номидаги ботаника боғида   президентнинг, ҳукуматнинг аппарат ходимлари, шунингдек парламент ва мэриянинг хизматчилари иштирокида шанбалик бўлиб ўтди. Уларга ўлканинг юқори лавозимдаги амалдорлари ҳам қўшилишди.

Президент Алмазбек Атамбаев, премьер-министр Темир Сариев ҳамда Жогорку Кенешнинг спикери Асилбек Жээнбеков ботаника боғи ҳудудини ободонлаштириш бўйича бош режаси билан танишиб, келажакдаги гулзор ўрнига кўчатлар ўтказишди.