Ингушетия: Номаълум шахслар ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳужум қилиб, автобусни ёқиб юборишди

862

9-март куни номаълум шахслар Ингушетиядан Чеченистонга қараб кетаётган Қийноқларнинг олдини олиш қўмитасининг ҳуқуқ ҳимоячилари билан журналистларнинг автобусига ҳужум қилган. Натижада бир неча киши жароҳат олиб, автобус ёниб кетди.

 9-мартда номаълум шахслар Қийноқларнинг олидини олиш ҳалқаро қўмитасининг ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда кетаётган журналистларга ҳужум уюштирган. Уларнинг орасида россиялик ва ҳорижий журналистлар ҳам бўлишган.

“Ичида журналистлар бўлган автобуснинг йўлини уч автомобил келиб тўсиб, автобус ойнакларини синдира бошлашган, журналистларга ташқарига чиққанда эса уларни тўқмоқлар билан савалашди. Сўнг автобусни ёқиб юборишди, унинг ичида бировник буюми яна бировининг паспорти қолиб кетган”, — деб билдирди Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қўмитанинг юристи юристи Дмитрий Утукин «Дождь» телеканалига берган интерьвюсида.

Жиноят ва сиёсий ишларни ёритишга мутахассислаштирилган  «Медиазона» сайти автобусга у ердагиларни “барини ташқарига чиқариб калтаклаган” бир неча ўнлаган йигитлар ҳужум қилганини билдирди.

 

Утукиннинг айтишича, воқеада энг камида тўрт киши қаттиқ жароҳат олишди: уларни калтаклашган, швециялик журналист қизнинг эса “оёқларини тилиб жароҳатлашган”. Ҳужумдан сўнг норвегиялик журналист оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

“Медиазона” хабарчисининг билдиришича, автобусга ҳужум уюштирилишидан аввал 8-мартдан бери икки кун давомида кузатиб юришган.

Журналистларга қилинган ҳужумдан кейин тунда ниқоб ва камуфляж кийган қуролли одамлар Қийноқларнинг олдини олиш қўмитасининг Ингушетиядаги идорасига ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда Утукин “Твиттер”даги саҳифаси орқали хабар қилган.