МҲДҚ: Мактабда бомба борлиги ҳақида ёлғон маълумот берган 8-синфнинг икки ўқувчиси қўлга олинди

543

МҲДҚ ходимлари Бишкекнинг №42 ўрта мактабида бомба бор эканлиги тўғрисида ёлғон маълумот беришда гумонланган мазкур мактабнинг икки ўқувчисини қўлга олди.

Синф раҳбари, махсус хизматлар ва милиция №42 мактабда бу ерда бомба бор эканлиги тўғрисида кимининг қўнғироқ қилиб, ёлғон билдирув берганини текширмоқда.

Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитасидан ёлғон қўнғироқда гумонланаётган мазкур мактабнинг 8-синфидаги икки  ўқувчи қўлга олинганини маълум қилди.

Мактаб ходими Kloop.kgнинг хабарчиси билан қилган суҳбатида ўқувчиларни уйларида қўлга олинганини айтди.

Мактабда бомба борлиги ҳақидаги қўнғироқ 10-март куни саат 10:50 да келиб тушган. Бунинг ортидан мактабдаги ўқувчилар ва ўқитувчилар хавфсиз ерга кўчирилган. Бироқ у ерга етиб борган МҲДҚ ва милиция ходимлари бино ичидан портловчи модда топишмаган.

Сўнг мактабдаги дарслар қайта давом этган.

Бу  аноним қўнғироқлардан кейин мактабларда бомба изланган биринчи ҳолат эмас. Ўтган йилнинг февоалида Бишкекнинг №65 мактаби ўқувчилари ўқув масканининг орқа ҳовлисига портловчи модда қўйилган автомобиль тўхтатилгани ҳақида билдирганларидан кейин эвакуация қилинган. Бу галда сапёрлар машинадан телефонга қўйилган бомбанинг муляжини яъни нусхасини олиб чиқишган.

Фото: Sputnik