Бишкекда иссиқлик бериш тўхтатилди

814

Бишкек мэри Албек Ибраимов 10- март куни марказий иссиқлик билан таъминлаш тизимини ўчириш топширмасини берди. Қарор мартнинг иккинчи ярмида ҳавонинг исиши боис қабул қилинди.

Иссиқлик 10- март тонгидан ўчирила бошланди, деб хабар беради мэриянинг матбуот котиби Ажар Мэлсова.

“Кеча бўлиб ўтган йиғинда, Қирғизгидромет ходимлари ҳаво ҳароратининг исиши ҳақида билдиришди”, — дея, қўшимча қилди у.

Пойтахт мэри Албек Ибраимов йиғин сўнгида иссиқлик тизимини ўчириш ҳақидаги фармойишга қўл қўйди.

Об-ҳавони кузатиш маркази берган маълумотга кўра, ойнинг иккинчи ярмидан Чуй вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси  2дан 7 даражагача, кундузи эса 17 даражадан 18 даражагача иссиқ бўлади. Ой ўрталарида ҳаво ҳароратининг кечаси 13 дан 18 даражагача, кундузи 5 даражагача пасайиши кузатилади.

Gismeteo.ru сайтининг маълумотига кўра, март ойида Бишкекдаги ҳаво ҳарорати +2 даражадан пастга тушмайди, шу сабаб қорли об-ҳаво бўлиш эҳтимоли оз.

Бишкекда келгуси беш кун давомида 8 даражадаги илиқ кунлар кутилаётгани боис  иссиқлиқ берилиши тўхтатилди. Одатда ҳавонининг исиши кузатилувчи март охирлари, апрелнинг бошларига келиб, иссиқлик тўхтатилар эди. 2015-йилда мэрия иссиқлик беришни “совуқ об-ҳаво туфайли” 6 - апрелда тўхтатган.

Иссиқлик бериш мавсуми Бишкекда 2015- йилнинг 20- ноябрида бошланган.