Ўш: Сулаймон тоғ ҳудудида бузилган кафе ўрнига бекат қурилади

574

Ўш шаҳар мэрияси Сулаймон-Тоо мажмуасида аввалги “Айдар-Ата” кафесининг ўрнига автобус бекати қуришни ваъда қилмоқда. Мэриянинг судга еттинчи бор қилган мурожаатидан сўнг, мазкур кафе ноқонуний қурилган деб тан олиниб, сурдирилган эди.

https://www.youtube.com/watch?v=62WGb2dpHHo

Ўш мэрияси қошидаги ҳусусий муниципиал мулк бошқармаси ноқонуний равишда қурилган “Айдар-Ата” кафесини февралнинг сўнгида буздирган. Унинг ўрнига автобус бекатининг қурилиши режалаштирилмоқда.

Ҳусусий муниципиал мулк бошқармаси 2010-йилдан “Айдар-Ата” кафесининг қурилиши ноқонуний деб топилиши талаби билан бошлаб бир неча маротаба судга мурожаат қилган, суд эса ҳар сафар кафе соҳибининг фойдасига қарор чиқарган.

Муниципиал мулк бошқармалигининг ҳуқуқий бўлим раҳбари Канишай Наринбаеванинг айтишича, судга қилинган еттинчи мурожаатдан кейингина талаб қаноатлантирилган.

«2007- йили [кафе эгаси] Майе Айдаровага 250 квадрат метр майдон енгил турдаги кафе қуриш учун маълум бир муддатга берилган. Кейинчалик у 2010-йилда судга мурожаат қилиб, хусусий мулк учун давлат актига эга бўлади. Бу 2013-йили текширув мобайнида аниқланган. Биз бир неча маротаба огоҳлантириш бериб, кафени ўзлари бузишларига имкон бердик. Бироқ улар буни қилишмади.” — дея тушунтирди Наринбаева.

vb.kg ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, кафе соҳиби ҳусусий муниципиал мулк бошқармасини қайта судга бериб, мэрия фаолиятини текшириб чиқишни сўраган. Ҳукумат эътиборини кафе эгаси унда “қизил китоб” бор эканлигига қаратмоқда.

Kloop.kgга “Сулайман-Тоо” тарихий музейининг ходими Хайрулло Убайдуллаевнинг хабар беришича, бошида кафе бекат ўрнига қурилган.

“Бу ерда алси бекат бор эди, аммо, кейинчалик кафе қуришди. Энди уни кўчириб, бошқатдан бекат қуришмоқчи”, — деди у.

Ҳозир  ҳусусий муниципиал мулк бошқармаси Сулаймон-Тоо ҳудудидаги яна бир “Ош Ордо” кафеси билан судланмоқда. Мэрия бу кафеларни ноқонуний қурилган деб ҳисоблайди.

Шаҳар қоқ ўртасида жойлашган Сулаймон тоғи шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тоғда XVI-XVIII асрларга тегишли ҳужра ва тарихий-этнографик музей жойлашган. 2009-йили тоғ ЮНЕСКОнинг мерослар рўйхатига киритилган. Бунга кўра Сулаймон тоғи ҳудудида янги қурилишлар таъқиқланади.