Балиқчи: Фаоллар қариялар марказини таъмирлаш учун интернетда пул тўплаш кампаниясини бошламоқчи

951

 Қариялар ресурс марказининг фаоллари Балиқчидаги ёлғиз нафақахўрлар марказининг биносини таъмирлашга 8 минг доллар маблағ тўплаш мақсадида атоқли IndieGoGo платформасида кампания бошлашни режалаштиришмоқда. Ҳозирда зарурий маблағнинг ўндан бири тўпланди.

Ташкилот президенти Наталья Баштовенко Балиқчидаги нафақахўрлар маркази — қариялар ижтимоий, маиший ва ҳуқуқий хизматларни олувчи ўлкадаги ягона маскан эканини айтди. Ҳозир марказнинг келажаги мавҳум, чунки марказ жойлашган бино таъмир талаб бўлиб қолган.

“Иморат жуда эски: унинг пойдевори йўқ ва у ер остидаги сувда жойлашган. У ерга қатновчи 22 нафар киши катта қийинчиликларга дучор бўлмоқда.”, — деди Баштовенко.

Poster1
Унинг айтишича, марказга борган қариялар ўз жонларини боқиш учун нам ва совуқ бинода кесма тайёрлаб, сотиб ҳаёт кечиришмоқда.

Жамоат жойларига қўйилган қутичалар орқали ҳусусий эҳсонлар ҳисобидан фаоллар иморатни таъмирлаш учун керак бўлган тўққиз минг доллардан 990 долларини тўплай олдилар.

Фаоллар қолган маблағни тўплаш мақсадида IndieGoGo краудфанд платформасида камапания бошлаш ниятида. Йиғилган маблағ эшик деразаларни, электрни иқтисодловчи лампаларни ва бинони иситиш учун бир кун коллектор ўрнатишга сарфланиши мўлжалланмоқда.

Баштовенконинг айтишича, кампания иморатни сақлаб туришга ҳар йили 810 АҚШ долларини иқтисодлашга ёрдам беради. Ундан ташқари қирққа яқин нафақахўр марказда бир йил давомида уч маҳал овқатланиш имкониятига эга бўлишади.

“Қарияларни қўллаш билан шуғулланишни истаганлар кўп эмас, бироқ шунга қарамай биз қарияларни бир оз қисми бўлса ҳам яхшироқ шароитда яшаши учун ўлкамизнинг барча фуқароларини имкониятларига кўра ўз хиссаларини қўшишга чақирамиз”, — деди Баштовенко.

Poster2

 

Маблағ тўплаш бир неча йўл билан амалга оширилади:

  • Ҳалқаро www.indiegogo.com краудфандинг платформаси (илова яқин кунларда қўшилади) орқали;
  • kg тўлов тизимидаги «Хайрия» бўлими орқали (“Қариялар учун ресурс маркази” ҳисобига) пул ўтказиш керак;
  • 0772650905 рақами орқали «Элсом» электрон ҳамён орқали;
  • Қуйидаги махсус хисоб –китоб рақами орқали:

1180000070741094 EUR
1180000070740892 SOM
1180000070740993 USD
Қариялар учун ресурс маркази

Демир Кыргыз Интернешнл Банки, (Бишкек, Кыргызстан
СВИФТ: DEMIKG22
ДКИБ-М.Горький
БИК: 118006
Манзили: Қирғизстон, Бишкек, Тинистанов кўчаси 105

Шунингдек махсус қутичаларга пул солиб маблағ йиғишда иштирок этиш мумкин:

«Sierra» қаҳвахона тизимларида:

  • Манас проспекти 57/1, Россия элчихонаси ёнида;
  • «Таш-Рабат», иккинчи қават, «Таш Рабат» савдо марказининг ғарбий қанотида;
  • Медеров кўчаси 52, Совет/Медеров;
  • БААУ, янги кампус: А. Токомбаев кўчаси 7/6.

«Burger House» кафелар тизими:

  • Киев кўчаси 71, Арабаев номидаги университетнинг рўпарасида;
  • «Космопарк» кўнгил очар маркази, иккинчи қават.

Видео: Хлоя Гейне
Монтаж: Азат Рузиев