Путин Исаевни Москва метросидаги қаҳрамонлиги учун мукофотлади

832

Қирғизистонлик Марат Исаев Россиянинг президенти Владимир Путин тарафидан “Одамни ўлимдан қутқариб қолгани учун” давлат мукофотига тавсия этилди. Исаев февралда Москва метросининг рельсига йиқилиб тушган аёлни қутқаришда полиция ходимига ёрдамлашган.

 Исаевни мукофотлаш ҳақида фармонга презилент Путин тарафидан 9-мартда имзо қўйди. Ҳужжатда медаль “экстемал шароитда инсонни қутқаришдаги шижоат ва матонати учун” топширилаётгани ёзилган.

Ҳозирча Исаевни мукофотлаш тадбирининг санаси  номаълум.

Исаев билан бирга мукофотга “Красносельская” метро станциясининг рельсига қулаб тушган аёлни биринчилардан бўлиб қутқаришга ҳаракат қилган полиция ходими Артем Королюк ҳам кўрсатилган .

Метродаги қутқарув

Россия Москвадаги “Красносельская” метро станциясида 11-февралда бўлган. Платформада турган аёлнинг тутқаноғи тутиб, рельсларга йиқилиб тушган. Унга ёрдам беришга станцияда навбатда турган полиция ходими  Артем Королюк билан Москвадаги ширкатларнинг бирида курьер бўлиб ишлаган қирғизистонлик Марат Исаев борган.

Исаевнинг айтишича, полиция ходими иккиси аёлни платформага кўтариб олиб чиқолмай, поезд яқинлашиб қолганлигидан уни рельсларнинг ўртасига ётқизишиб, ўзлари ҳам ўша ерга ётишган. Поезд тўхтагандан кейин метро хизматкорлари уларнинг платформага чиқишига ёрдам беришган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Россия телеканаллари тарафидан берилган илк кўрсатувлар қирғизистонликларнинг норозилигига сабаб бўлган, чунки уларнинг лавҳаларида қутқарувчи қатори полиция ходимларинигина номи айтилган. Натижада “Биринчи канал” ўз лавҳасини ўзгартириб, унга Исаевни ҳам қўшган.

Қирғизистоннинг Президенти Алмазбек Атамбаев Исаевни 15-февралда совға соати ва 100 минг сом миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланган. Москва мэри Сергей Собянин қаҳрамонларча ҳаракати учун қирғизистонликка миннатдорчилик билдирган. Исаев курьер бўлиб ишлаган”Дизайн Депо” ширкати ҳам ўз ходимини тақдирлаган.