Бишкек: Ўрта-Сой бозоридаги тез пишар таомлар дўкони ёнди

1078

Ўт ўчирувчилар 8-мартда Ўртаой бозоридаги ёнғинни ўчиришди. Тез пишар таомларни тайёрлаб сотувчи дўкон ёниб, унга яқин жойлашган таомхоналари зиён кўрган. Жабрланган одамлар йўқ.

Дўкондаги ёнғин 8-март куни соат 15:20да аланга олган. Ҳудуддаги автомобилларнинг нотўғри тўхтатилгани ўт ўчирувчиларнинг ёнғин жойига етиб боришини қийинлаштирган.

Кучайган олов қўшни дўконларга ҳам ўтган. У ердаги одамларни хавфсиз ерга кўчиришга эришилди.

«Ўт ўчирилди. Таҳминан 100 квадрат метр зиён кўрди. Ёнғин сабаби  — электр симидан чиққан учқун бўлган”, — деб билдирди Kloop.kgга №5 ўт ўчириш бўлими.

фото: Дизель