Бектур Искендар: Инсоният 8 - мартни нишонлаётган бир пайтда мен нималарни орзу қиламан

939

Бугун 8-март ва мен сизлар билан ўзимнинг баъзи бир фикрларимни ўртоқлашишни истадим. Тўғриси қуйидагиларнинг бариси ҳақида инсоният 8-мартни нишонлаётган бу кундагина ўйлаб қолмайман, бироқ бу кун менга ўз ўйларимни жамиятга билдириш учун яхши бир баҳонаю сабаб бўлмоқда.

Хўш, мен нимани орзу қиламан?

  1. Инсониятни гендерларнинг чексиз эканини тан олиши ҳақида

Мен одамзотини гендер мансублик ва биологик жинснинг умуман бошқа нарсалар эканлигини англашини орзу қиламан.

Биологик жинс асосан хромосомаларнинг тизмаси билан (у ҳам доимо эмас) аниқланади.

Гендер мансублик эса чексиз ҳисобда бор. Ҳар бир одам мансубликни мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлса ва жамият кимдир биров томонидан эмас, одам ўзи танлаган гендерни тан олса деб ҳаёл қиламан.

Албатта мен одамлар гендерларидан қатъий назар ҳуқуқлари ва имконият жиҳатидан тенг бўлса деб орзуланман. Ғалати эшитилиши мумкин, лекин нимагадир кўпчилик бунга қўшилмайди.

  1. Гендер касб ва маиший тармоқларда роль ўйнамай қолиши ҳақида

Мен гендер мансублик ишга қабул қилишда, ойлик ҳақини белгилашда, минстрлар кабинетиинг таркибини аниқлашда ёки ўқувчиларни синфга қабул олишда ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган турмуш тўғрисида ҳаёл қиламан.

Мен ҳар бир одам хоҳлаган касби билан шуғулланиб, гендер жиҳатидан олиб қараганда у ўзини қанақа деб ҳисоблашига ҳеч кимнинг иши бўлмаса дейман.

Мен агар қачондир бир куни Қирғизистон президентлигига масалан, трансаёл номзодини кўрсатса, эл унинг гендер мансублигини, унинг жинсий аъзоларини эмас, балки сиёсатчи ҳамда амалдор қатори касбий сифатларини муҳокама қилса деб орзу қиламан. Мен ҳалқни ҳозир номзодларнинг костюмининг рангига эътибор бермагани каби трансаёлнинг номзодлигини қўяётганига кўнгил бурмаса деб ҳаёл қиламан.

  1. Ҳужжатларда одам жинси кўрсатилмай қолиши ҳақида

Мен паспорт ва бошқа ҳужжатларда “жинси” деган бўлимнинг бўлишини нотўғри деб ўйлайман. Бу бўлим камситишларга имкон  туғдиради холос. Бундан ташқари бизнинг жамият амалиётида биологик жинсни кўпчилик ҳолатларда автоматик тарзда гендер мансублигига алмаштириб юборишади.

Жинс ҳақидаги графа ҳаётий амалиётда қўлланилмайди ҳисоб. Бу фикрга қаршилар жинси кўрсатилган бўлим кимнинг армияда хизмат ўташи мажбурий эканини аниқлашга керак деб айтиши мумкин, бироқ мен ҳар бир одам жинсига ва гендерига қарамай армияда хизмат ўтамаслик ҳуқуқига эга бўлиши керак деб ҳисоблайман, бироқ аллоҳида бир мавзу.

Мен “жинс” ҳам, “гендер” ҳам давлатнинг ва унинг бюрократик механизларининг эмас, одамнинг шахсий иши бўлса деб орзу қиламан.

  1. Одамлар гендер мансубликларнинг хоҳлаган комбинация билан алоқада бўла олиши ҳақида

Мен романитик, моногамия, полиамор алоқалар, ўзаро истагидаги жинсий алоқа, турмуш қуриш ва инсон ҳуқуқларини бузмайдиган барча нарса учун бирорта ҳам китта кишида юридик ҳамда ижтимоий тўсиқлар бўлмаса деб орзу қиламан.

Мен ўзаро алоқада бўлган одамларнинг гендерининг комбинациялари улар истагандек бўлиб, бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса деб ҳаёл қиламан.

Агар бу сизни шок қилаётган бўлса тинчланинг — менинг ҳаёллар оламимда албатта цисэркаклар цисаёллар билан алоқа қила олишади. Агар сиз гетеросексуал  цисэркек бўлсангиз, унда ўзингизни камситманг, сизнинг шахсий ҳаётингизга ҳеч қандай қўрқинч йўқ, бошқа бировларнинг шахсий турмуши эса сизнинг ишингиз эмас.

  1. 8-март Ҳалқаро аёллар куни сифатида ўз маъносини йўқотади

Мен 8-март Ҳалқаро аёллар куни сифатида нишонланмай қолса деб орзу қиламан, чунки аёллар камситилувчи кунлар узоқ ёввойи ўтмишларда қолган.

Мен 8-март гендер тенг ҳуқуқлилиги учун муваффақиятли курашиш куни бўлиб қолса деб орзу қиламан.

Автор: Бектур Искендар