Видео: Ногирон - спортчилар Паралимпияда ўйинларига қандай тайёргарлик кўради

1420

  Оғир атлетикачилар Эсен Калиев ва Жиргалбек Орозбаев Дубайда бўлиб ўтган пауэрлифтинг (Паралимпия оғир атлетикаси) бўйича  имконияти чекланган спортчиларнинг Жаҳон кубоги учун ўтказилган мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритиб, айни пайтда Бразилияда бўлиб ўтувчи Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.

 Kloop.kg мухбирлари уларнинг машқ жараёнини кузатиб қайтди.

Спортчилар тайёргарлик кўрувчи машқ зали Бишкекнинг 4 –кичик районида жойлашган. Ҳафтада уч марта бу ерга жисмоний имконияти чекланган спортчилар келиб, мураббий раҳбарлигида Рио-де-Жанейрода ўтувчи Ёзги Паралимпия оғир атлетикачилар мусобақасига тайёргарлик кўришади.

33 ёшли Эсен Калиев — Жаҳон кубогининг пауэрлифтинг бўйича олтин медал соҳиби ва 15 карра Қирғизистон чемпиони — 18 ёшида юриш қобилиятини йўқотган, бунга қарамай спорт билан шуғулланишда давом этишга қарор қилган.

“2000 йили мен профессионал тарзда шуғулланишни бошладим. Менга мураббий кўчада таклиф қилиб қолди — “Балки шуғулланарсан?”, ўша вақтлардан бошлаб мен шуғуллана бошладим ва республика чемпиони бўлдим. Мен Қирғизистон бўйича саккиз рекордни янгиладим, Европа медалини қўлга киритдим ва мана Дубайда жаҳон чемпионатининг ғолиб бўлдим”, — дейди Калиев.

Унинг унча катта бўлмаган машғулот залида бир неча штанга ва бир жуфт тренажёр кўзга ташланади.

Пауэрлифтинг бўйича Жаҳон Кубогининг Бронза медали соҳиби Жиргалбек Орозбаев 15 йилдан бери спортнинг мазкур тури билан профессионал турда шуғулланиб келади. Ҳозир 22 ёшда.

“Шу районда [Бишкекнинг 4 кичик районида]нимадир қилиб айланиб юргандим, мени кўриб қолган мураббий [Аднан Джабраилов], штанга кўтаришга уриниб кўришни таклиф қилди. Мен кириб 40 кг оғирликни чайқалиб икки марта кўтардим. У менимча, қобилиятим борлигини кўрди шекилли, шу спорт билан шуғулланишим кераклигини айтди”, — деб эслайди спортчи.

Ҳозирча улар машғулотларга тўла куч сарфлашмайди, чинакам тўлиқ машғулотлар жорий йилдаги хориж мусобақалари учун уларни май ойида кутмоқда.

Аднан Джабраилов 40 йилдан бери мутахассислаштирилган болалар-ўсмирлар олиппия заҳира мактабига етакчилик қилиб келади, аксарият вақтини таянч ҳаркат тизимида муаммоси бўлган ногиронларни машқ қилдиришга сарфлайди. Ҳозир у ўз шогирдлари билан Бразилияда ўтказилувчи Паралимпияда ўйинларига бор эътиборини қаратган.

«Бор кучимизни шу иккисига [Калиева и Орозбаева] қаратишимиз керак, чунки улар Рио-де-Жанейрода ўтган Паралимпиядада маҳоратларини кўрсатишди”, — дейди мураббий.

Ёзги Паралимпияда ўйинлари 1960- йилдан бери Олимпиада ўйинларидан кейиноқ ўтказиб келинади. Жисмоний имконияти чекланган спортчилар енгил ва оғир атлетика, аравача билан теннис ҳамда сузиш мусобақаларини қўшганда спортнинг 20 дан ошиқ тури бўйича мусобақалашишади. Навбатдаги мусобақа 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода ўтказилади

Видеода Паралимпия ўйинлари расмий каналининг “Youtube” даги материаллардан фойдаланилди.

Видео: Александра Ли