“Азаттык”: Россиядаги қирғизистонлик энагаларнинг ҳаёти мураккаблашган

964

Москвада Ўзбекистондан келган энаганинг ўз қарамоғидаги тўрт ёшли қизни ўлдириши ҳодисаси ортидан Россияда бола боқувчи бўлиб ишлаган қирғизистонлик аёлларнинг ҳаёти қийинлашган.    

Россияда энагалик ёки қарияларга боқувчилик қилиш муҳожирлар орасида жуда яхши ишлардан ҳисобланади. Энагалар уй-жой, емоқ-ичмоқ билан таъминланади, яхши иш ҳақи берилади. Авваллари бу каби ишларга асосан Белоруссия, Украина ва Молдовадан келган муҳожирларни ёллашар эди. Кейинчалик уларнинг ўрнини Марказий Осиё давлатларидан келганлар эгаллай бошлади.

Россияда ҳатто мактабнинг 11-синфини ҳам битирмаган ёшлар ҳам энага бўлиб ишлайди. Айдана Толонова Москвага 17 ёшида келган, у ўз меҳнат йўлини москваликлар оиласида бошлаган:

“Мен саккиз ойдан бери Люба исмли қизга қарайман, уни боғчага олиб бориб, қайта олиб келаман. Уни ота онасининг уйида яшайман. Любанинг онаси руҳшунос бўлиб ишлайди, отаси– режиссёр. Улар бир қарашда қаршисидаги одамнинг ким эканини сезиб олишади, мендан улар хатто паспортимни ҳам сўрашмаган. Ўзбекистонлик аёлнинг ёш қизни ўлдирганини менга улар айтиб беришди. Мен жуда ёмон ҳолатга тушдим. Аммо бу ёвуз ҳодисадан кейин ҳам улар менга бўлган муносабатларини ўзгартиришмади”.

ҚР фуқароси Жипара Байзакова ҳам Москвада энагалик қилади. Унинг айтишича, уй ичида бирор муаммо йўқ, аммо кўчага чиқишинг билан полициянинг текшир текшири бошланади. Жипаранинг ташвишланишига сабаб, одатда бундай ишга танишлар орқали ва иш муносабатлари расмийлаштирилмай ўрнашилади:

«Хатто ўша даҳшатли хабардан кейин ҳам уй эгалари менга олдингидек муносабатда бўлишда давом этишди. Любанинг онаси менга “бунинг бари сиёсат, кўчага чиқма, эҳтиёт бўл” деди. Мен болаларга жуда ўрганиб қолганман, улар ҳам мени яхши кўришади. Ўзимнинг қизим шу ерда ўқийди, уй соҳиблари менинг ота онам билан таниш. Албатта, қизчани ўлдирган ўша аёлдан жаҳлим чиқди. Уни деб жуда кўпчилик жабр кўрди. Нега унинг аҳмоқлиги деб, биз жабр кўришимиз керак?”

Москвада энаганинг маоши ўртача 40-50 минг рубльни такшил қилади. Бундай ишларга асосан рус тилини яхши билган медицина ёки педагогика бўйича маълумоти бор аёлларни олишади. Бундан ташқари, иш тажрибасига ва аввалги иш берувчининг тавсиясига алоҳида эътибор қаратишади.

Қирғизистонлик муҳожир Адина Жолдошеванинг фикрига кўра энди ҚРдан келган аёлларга бундай ишга жойлашиш учун россияликларнинг ишончини қозониш қийин бўлади:

“Бизга олдин ҳам шубҳа билан яқинлашишган, кўпроқ славянларга эътибор қаратишган. Лекин, айрим ҳолларда кўпроқ қирғиз аёлларни ёллашган. Чунки улар рус тилини яхши билади. Ўша энага Марказий Осиёдан келган мухожирларга бўлган ишончга жиддий путур етказди... Бундай ишда кўпгина катта ёшдаги аёллар ишлайди. Уларнинг ҳаёти қийинлашди. Мен ишлаётган оилада менга нисбатан ҳеч нарса дейишмади. Аммо, бўлиб ўтган воқеадан кейин мен ўзимни ноқулай ҳис қиляпман”.

Қирғизистон фуқароси Элмира Айдарова эса аввалги икки суҳбатдошимиздан фарқли ўлароқ Бобоқулованинг даҳшатли жиноятидан кейин қисқартиришга дучор бўлган:

Икки ойдан бери хусусий бола боқчада ошпаз бўлиб ишлайман. 15 нафар болага овқат тайёрлайман. Бундан ташқари ўша ерда дам олиш ва байрам кунлари бола боқувчи бўлиб ишлардим. Бошқа тарбиячилар билан навбатма навбат ишлардик. 8 –март куни мен ишлашим керак эди. Бир бошқа тарбиячи келиб, Москвада бўлган воқеа сабаб менинг ўрнимга ишга чиқишини айтди. Олдин бошлиғимиз ўзи мендан ҳол аҳвол сўраб, ўзи кўрсатмалар бериб турарди. Энди “мижозларимиз”ни сақлаб қолишимиз керак деб менинг ишимни қисқартириб қўйишди. Яқинда ошпазликдан ҳам бўшатишмаса бўлди...

Марказий Осиёдан келган муҳожирларни уй хизматидан бўшатиш оммавий тарзда пайқалмагани билан таҳлилчилар Ўзбекистонлик муҳожир Гулчеҳра Бобоқуловани  қизнинг ўлдириши сиёсий мавзуга айланиб, марказий осиёлик муҳожирларга нисбатан ҳудудда норозиликни кучайтираётганини таъкидлашмоқда.

Россияда расмий маълумотларга кўра уй хизматида ишлаганларнинг сони икки миллиондан ошиқ. Бу тармоқда ишлаган россияликлар билан бирга беларус, украин, молдованлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Россиядаги 580 мнигдан ошиқ қирғизистонлик муҳожирларнинг 10 фоизи уй ишчиси экани айтилмоқда.

Ҳозирда Россияда уй хизматчиларининг меҳнат бозорини давлат назоратига олиб, меҳнат мигрантларига талабларни кучайтириш борасида таклифлар айтилмоқда