Парламент сайтини 300 минг сомга янгилаш тендери: қонун бузарликми ёки зарурий эҳтиёжми?

992

Жогорку Кенешнинг сайтини 300 минг сомга янгилаш бўйича тендер қонунга зид ҳолда эълон қилинган бўлиши мумкин — у давлат харидлари расмий сайтида натижаси эълон қилинадиган кунга бир ишчи куни қолганда пайдо бўлган.

Давлат харидлари сайтида “Қирғиз Республикасининг ЖКнинг расмий сайтини ишлаб чиқиш ва модернизациялаш” хабари шанба куни, 5-мартда соат 09:54да — тендернинг натижаси эълон қилиниши керак бўлган 8-мартга бир ишчи кун қолганда пайдо бўлди. Эълон ЖКнинг Иш бошқармалиги тарафидан чиқарилган.

Бу йил Ҳалқаро аёллар куни муносабати билан Қирғизистонда 7-март шанба кунига тўғри келган 5-мартнинг ўрнига дам олиш куни деб расмий эълон қилинган.

10578753_10206070270172015_362015128_o

Давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг 21 бандига кўра (Шартномани очиқ тузиш йўли билан харидлар қилиш), сотиб олувчи ташкилот тендер тўғрисидаги хабарни унинг хулосаси билдирилгунга қадар икки ишчи кун қолган вақтдан кам бўлмаган муддатда жойлаштириши керак.

Имтиёз иложсиз ҳолатларни бартараф қилиш учун харид қилишларга ёки олий мақомдаги чет ўлкалик делегация келган вазиятларда Президентнинг, премьер-министрнинг ёки ЖКнинг раисининг аппарати учун харидларгагина берилиши мумкин.

«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳининг юристи Фатима Якупбаева тендер тўғрисидаги маълумот қонунни бузиш билан эълон қилинган деб ҳисоблайди.

«Агар хабар 5-мартда эълон қилинса,8-мартгача эса расмий иш кунлари йўқ бўлса, унда тендер тўғрисидаги хабар давлат харидлари тўғрисидаги низом шартларини бузади” — дейди юрист.

У зудлик билан модернизациялашга мажбур қилган вазият сифатида сайтга бузиб киришлар ҳақида айтилиши мумкинлигини, бироқ парламентнинг веб-саҳифаси аввалгидек ҳолатда ишлаётганини айтди.

Молия масалалари ҳамда давлат харидлари бўйича эксперт Искендер Шаршеев тендернинг ташкилотчилари бу билан тендерда иштирок этиши мумкин бўлган ширкатларнинг сонини чеклаб қўйишмоқда деб ҳисоблайди.

“Агар тендер бир кун қолганда ва биргина манбада хабарланган бўлса, бунда қонунбузарлик бор. Тендерга бир қанча ширкат иштирок этиши керак”, — деди у.

Парламентнинг моддий-техник таъминот бўлимининг раҳбар ўринбосари Бакбур Исаев нима сабабдан маълумотларни қабул олишга учи дам олиш куни бўлиб ҳисобланганда тўр кунгина қолганда берилгани бўйича берилган саволга Давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг “Шартномани шаффоф тузиш йўлиб билан сотиб олишлар” ҳақидаги 21-бандига ишорат қилди.

“Мен қонун доирасидагина бера оламан. Очиқ келишим методи. Унинг қандай берилиб, қандай амалга оширилишини қонунни очиб ўқиб кўринглар”, — деди у.

Исаев бугун дам олиш куни эканини эслатиш билан бундан бошқа тушунтириш беришни истамади, унга байрамлардан кейин, 9-мартда, аниқроқ айтганда, тендер натижалари эълон қилинган куннинг эртасига қўнғироқ қилишимизни илтимос қилди.

Сайтни модернизациялаш бўйича ишларни қандай бажариши кераклиги тўғрисида ёзилган техник топшириқ тўлиғи билан эълон қилинмаган  — давлат харидларининг расмий порталидаги ҳужжатда уч саҳифали “Мазмуни” деган бўлимгина мавжуд.

Kloop.kgнинг мухбирлари техник топширманинг 23 бетдан иборат тўлиқ вариантига эга бўлишди. Бу ҳужжатда янгиланган сайтнинг харитаси билан структураси кўрсатилган.

Парламент сайтни янгилашни 300 минг сомга баҳолаган. Молиялаштириш эса республика  бюджети ҳисобидан бўлади.

1-8

Weltkind веб-студиясининг соҳиби Анатолий Лелевкин техник  топширма нотўғри тузилган деб ҳисоблайди  — унда сайтни янгилашдаги дастурлаш тили кўрсатилмаган.

«Тендер ruby, python, asp.net, php каби дастурлаш тиллари билан бу ишни амалга ошириш мумкин. Аввалги уч тил билан бўлса нархи каттароқ бўлади, чунки улар қиммат дастурлаш тиллари ҳисобланади. Агар сайт Joomla, WordPress, DLE каби машҳур бўлган бепул CMS [контентни бошқариш тизими] тизимлари билан бажариладиган бўлса, унда бюджети икки баробар кўпайтирилиб кўрсатилган”, — деб тушунтирди у.

Дастурчи Адилет Абилов техник топширмалардаги маълумотларни етарли деб ҳисоблайди. Бироқ у тендерга қатнашиш учун маълумотни бир ишчи куннинг ичида тайёрлаш осон эмаслигини айтди.

“Қийин, лекин улгурса бўлади. Эплаб-сеплаб баҳоланади, бу эса бажарувчига катта таваккалчилик. Асосан биздаги тендерларнинг бари худди шу томондан оқсоқлайди. Тайёрланиш ва амалга оширишга берилган муддатлар, нотўғри бюджет, нотўғри топшириқлар. Бир қараганда маълумот етарли, бироқ техник топшириқларда тўғри келмаган нуқталар бор, лекин маҳаллий бозор учун бу меъёр. Бизда техник топшириқларни ҳеч ким яхши ёзишни билмайди”, — деди ул.

Абилов агар бажарувчи ўз хизмати сифатига жавоб берса, сайтни модернизациялаш учун 300 минг сом яхшигина бахо деб ҳисоблайди.

«Дизайнини ўзгартириш керак, бу табиий. Бунга қўшимча мобил қурилмаларга мослаштирилган саҳифа қилиш зарур. Сайт контентини, қўлланувчиларни бошқариш учун маъмурий панель ишга оширилиши керак. Хавфсизликни таъминлаш бўйича минимал қўшимча ишлар. Энг катта иш, эски сайтдаги маълумотларни янги сайтга кўчириш. Аслида ҳеч қандай бир техник томондан қийин томони йўқ, бироқ майда ишлари кўп. Шу сабаб 300 минг сомли бахо тўғри, балки, бироз камайтирилган бўлиши мумкин”, — деди мутахассис.

Жогорку Кенешнинг сайти охирги марта Европа уюшмасининг молиявий кўмаги билан 2011-йили янгиланган.

Бу парламент ишларининг бошқармалиги томонидан эълон қилиниб, жамоатчиликда кўплаган саволларни пайдо қилган биринчи тендер эмас.

2015-йилнинг сентябрида ЖК парламентнинг йиғинлар зали учун 2,6 млн. сомга 120 ўриндиқ сотиб олишга тендер эълон қилган. Қонун чиқариш органига нисбатан айтилган кўплаган танқидий фикрлардан кейин тендер тўхтатилган.