Бишкек феминстлари: “Бизга чечаклар эмас, ҳақлар керак”

639

Аёллар ҳуқуқлари ва тенг ҳуқуқлилик учун ўтган байрам юришига 80га яқин иштирокчи қатнашди. Феминистлар ўз ҳуқуқларини гуллар билан ширинликларга алмаштирмасликка тарғиб қилишди.

Иштирокчилар  юришни 7-мартда «Россия» кинотеатрининг олдидан бошлаб, аввал Қурмонжон Датканинг эсталигига, сўнг Уркуя Салиева эсталиги ўрнатилган майдонга қараб йўл олишди.

“Бу ерлар тасодифан танлаб олингани йўқ, улар  Қирғизистон ҳаётида муҳим сиёсий роль ўйнаган аёллар”, — деб тушунтирди юришнинг ташкилотчиларидан бири Айзат Шакиева.

Байрам юриши аёлларга нисбатан қилинган зўравонликларга қарши акциялари, Pussy Riotни қўллаб ўтказган митинглари ҳамда мактаб ўқувчилари учун репродуктив соғлиқ бўйича маърузалар ўқиб келаётгани билан танилган  «Бишкек Феминистча Ташаббуслар» ҳаракати тарафидан уюштирилган.

Ногирон қизларнинг “Назик кыз” уюшмасидан  Укей Мураталиева 8-мартда ҳаммасидан ҳам гул ва ширинлик дўконларининг савдоси қизийди деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, ўша куни ширинликлар сотиб олиб бермасдан, аёлларнинг ҳуқуқларини ёдга олиш керак.

«Биз гендер тенглигини, аёл қизларнинг ҳаётнинг барча тармоғида бирдек иштирокига эришишни истаймиз”, — деб қўллади уни Шакиева.

Юришнинг яна бир иштирокчиси, 10-синф ўқувчиси Жанибек Айжан қизи аёлларнинг ҳуқуқлари тўғрисида йилига бир бора эмас, балки тез -тез атиб туриш керак деб ҳисоблайди.

«Аёлларни гуллар, совғалар билан сийлаш мумкин, бироқ бу табриклар фақатгина 8-мартдагина бўлмоқда. Агар бугунги каби юришлар уюштирилса улар биргина кунда эмас, аслида қандай бўлиши кераклигини билиб олишади”, — деди у.

Юришга бишкеклик фаолларни қўллаш учун келган Олмаотанинг «Казфем» харакатининг  феминистлари ҳам қатнашди.

“Афсуски, Қозоғистонда биз бундай юришларни амалга оширолмаймиз, шу сабаб тилакдошлигимизни билдириш учун бу ерга келдик. Бу  аёллар ҳуқуқлари учун курашиш байрами”,  — деди қозоғистонлик Арина Синовская.

Автор: Бактыгүл Ракымбаева