Бишкек: Милиция "уюшган жиноий гуруҳ"нинг 6 аъзосини қўлга олди

1105

6-март куни тунда милиция ходимлари Бишкенинг “Шарқ-5 кичик районида қуролли шахсларни қўлга олди. Улар уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда ва одам ўлдиришда гумонланмоқда. 

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра ушланган уч шахс  уюшган жиноий гуруҳга аъзолик ҳамда одам ўлдиришда шубҳа остига олинган, бироқ идора на уюшган жиноий гуруҳ ҳақида, на ўлдирилган шахс тўғрисида бирор маълумот бермади.

Шубҳали шахслар 6-март куни “Шарқ-5” кичик районида қўлга туширилган. Тезкор амалиёт учун милиция уйнинг икки подъездининг яшовчиларини эвакуация қилган.

Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, шубҳали шахслар қуролланган бўлган — квартирадан икки газ ва бир травматик қурол ҳамда "Макаров" русумидаги топпонча топилган. Қўлга олиш амалиётида ҳеч ким жароҳатланмаган.

2015-йилнинг октябрида милиция билан Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари “Достук” кичик районида №50 тергов қамоқхонасидан қочиб кетган Алтинбек Итибаевни қўлга олиш операциясини ўтказишган. У ўша йилнинг 12-октябрида қамоқдан қочган тўққиз кишининг сўнгиси бўлган.

Мазкур операция давомида  Итибаев билан ҳуқуқни  ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ўртасида отишма бўлиб, қочоқ граната қўлланган. Махсус операциянинг натижасида ИИМнинг бир ходими ва ўз вақтида эвакуация қилинмаган маҳаллий яшовчилардан бири вафот этган. Итибаев ҳам ўлдирилган.

Фото: Zanoza