«Кыргыз чоролору»: Бизга офисни иқтисод миинистри Темир Сариев берган

975

«Кыргыз чоролору» ҳаракати етакчиси Замирбек Кўчўрбаев Kloop.kg билан суҳбатда унинг ташкилотига офисни Иқтисод министрлиги ажратиб берганини билдирди. Бундан ташқари, унга кўра, давлат мазкур ҳаракат фаолиятини қўллайди ва улар ИИМ, МХДҚ ва Бош прокуратура розилигида иш олиб боришмоқда.

Замирбек Кўчўрбаев сўзларига кўра, «Кыргыз чоролору» учун офисни иқтисод министри Темир Сариев бўлиб берган.

«Бизнинг фаолиятимиз учун офис берилди, уни Темир Аргенбаевич Иқтисод министрлиги қарорига кўра берди. Бу барча давлат органлари билан келишилган ҳолда — Давлат мулки фонди, Молия министрлиги, барча давлат органлари рухсатига кўра офис бизга берилди», — деди Кўчўрбаев Kloop.kg билан суҳбатда.

У ҳаракат офисни қанча муддатдан бери ижарага олганига аниқлик киритмади.

«Кыргыз чоролору» фаоллари 2014 йилнинг 28 декабрида Бишкекдаги кароке клубларнинг бирида рейд ўтказган ва уларга кўра, у ерда “исловотхона” уюштирилганига гувоҳ бўлган.

Тасвирга олинган видеода кўринишича, ҳаракат аъзолари рейд пайтида клуб ичида бўлган хитойлик меҳнат муҳожирлари ва у ердаги қизларга нисбатан зўравонлик кўрсатган.