Парламент сайлови-2015: Салянова “Кучли Қирғизистон” партиясини бошқаради

1520

Собиқ бош прокурор Аида Салянова “ҚирғизКўмир” давлат корхонаси раҳбари Расул Умбеталиевнинг “Кучли Қирғизистон” партиясига аъзо бўлди. У аввалроқ, 2015 йилги парламент сайловларида қатнашишлигини маълум қилган эди.

Салянова 7 февралда “ҚирғизКўмир” давлат корхонаси раҳбари Расул Умбеталиевнинг “Ёрқин Қирғизистон” партиясига аъзо бўлган. Партия 10 кундан кейин Адлия вазирлигидан “Кучли Қирғизистон” деган ном билан қайта рўйхатдан ўтган ва Умбеталиев ўз навбатида партия бошқарувини Саляновага ўтказиб берган.

“У партияга оддий аъзо қатори қўшилди, бироқ бугун партиянинг навбатсиз йиғинида мен ўз лавозимимни топширдим. Аида Салянова партия бошчиси этиб сайланди” – деди Расул Умбеталиев Kloop.kgга берган интервьюсида.

Умбеталиев партия жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашишлигини қўшимчалади. Унинг сўзларига кўра партияда “тозалаш ишлари” олиб борилмоқда.

“Биз партиямизга порахўрларни ва шаъни булғаланган одамларни қўшмаймиз. Ҳаққоний ва тартибли инсонларни партиямиз аъзоси бўлишини хохлаймиз” – деди у.

Умбеталиев партия ҳозирда 324 аъзога эга эканлигини маълум қилди.

“Биз ҳозир партия аъзоларини шакллантириш билан шуғулланаяпмиз. Ҳудудий ваколатхоналар билан ишлаймиз. Ташкиллаштириш масалалари билан шуғулланамиз” – деди у.

Унинг сўзларига кўра, партия қандайдир бир партия билан қўшилишмоқчи эмас.

Салянова 11 февралда бўлиб ўтган пресс-конференцияда, жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашишлигини маълум қилган эди. Шунинг билан бирга, у мавжуд партиядан, лек “мутлоқ янги дастур” билан отланмоқчи эканлигини айтган.

“Бугун мен бир сўз билан парламент сайловларида қатнашаман деб айта оламан. Бу [партия]” жиддий равишда қайта ишланган платформа бўлади – бу платформа мавжуд партия асосида бўлади” – деди Салянова.

Бироқ, собиқ бош прокурор, унинг дастури учун қайси партия асос бўлишини очиқламаган ва уни сайловда қатнашиши бўйича батафсил маълумот кейинроқ берилишини айтган эди.

Собиқ бош прокурор

Салянова Қирғизистон бош прокуратурасини 2011 йилнинг апрелидан бошқариб келган. Жорий йил феврал ойи ўрталарида, у ўз истъфосини президент Алмазбек Атамбаев тарафидан “ишонч алоқалари” йўқолганлиги сабабли, иложсизликдан берганини айтган эди.

“Мени профессионал касбимда келажакка режалаган ўз ишларим бор эди. Бу ишни ҳозир тарк этиш хохишим йўқ эди. Президент тарафидан ишонч алоқалари йўқлигини, қандайдир босқичларда ушбу қўлловни йўқлигини сезганимдан кейин, истеъфо беришликка мажбур бўлдим” – деди Салянова 11 февралда Бишкекда бўлиб ўтган пресс-конференцияда.

Ўша пайтда Президент маслахатчиси Фарид Ниязов, жавоб тариқасида, Саляновага ишонч масаласи “унинг атрофидаги инсонларни прокуратура ишларига очиқдан – очиқ аралашиш ҳолатлари” кузатилганидан кейин қаралганини айтган.

“Менга маълум бўлгани, очиқ далиллар намоён бўла бошлаганда, Аида Женишбековнага хулоса чиқариш таклиф этилган эди. Ва ҳақиқатан, истеъфо президентнинг: “Буларнинг барчасидан кейин, қандай сизга ишонаман” деган гапидан кейин кузатилди. Шунингдек, мен ишонч билан айта оламанки, Алмазбек Шаршенович ўзгачароқ реакцияни кутган эди” – деб айтган эди Ниязов.

Пресс конференцияда Салянова президентнинг яқин атрофидаги “мехрибонлар” уни “сиёсий арсеналда” ишлатиб, кейинчалик унга таҳдид солиб, шантаж, қўрқитиш, умумий айбловлар билан лавозимидан кетишликка мажбур этганликда айблаган. Лек, собиқ бош прокурор кимлар эканини айтишни хохламади, вақт келганида “бу инсонлар барчасини ўзлари айтиб берадилар” - деди.