Бош прокуратура Салянованинг истеъфоси ҳақидаги маълумотни рад этди

1666

Бош прокуратура матбуот хизмати муассаса етакчиси Аида Салянованинг лавозимидан четлатилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ «Азаттык» радиоси ўзининг манбаларига таяниб бу ҳақда хабар тарқатганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ходими Kloop.kg билан суҳбатда Аида Салянованинг Бош прокурор лавозимидан четлатилгани ҳақидаги хабарни рад этиб, унинг қисқа муддатли дам олишга кетганини билдирди.

Саляновани лавозимидан олиш учун Жогорку Кенеш ҳамда Президент маъмуриятига ҳужжатларни тайёрлаганини билдирди.

У бу ҳаракатни Бош прокуратура адвокатни лицениядан маҳрум қилишни талаб қилганидан уч кун ўтиб амалга оширди.

Назорат органи ўз талабини адвокатнинг Ташиев ишида терговга босим ўтказаётгани билан тушунтирганди.

Айни пайтда Айткулов Kloop.kg берган интервюда Бош прокуратурада Салянова ва унинг ўринбосари бошчилигидаги «саводсизлар» ишлашини айтди.

Бош прокуратура Ташиев терговининг адвокат иштирокисиз якунланганини эълон қилгани, бу эса катта хато эканини айтади Айткулов.

«Мени Бош прокуратура бошчилигининг жанговар саводсизлиги ҳайратда қолдиради. […] Уларнинг ўзлари бу қўпол қонунбузарликларини тан олишяпти», — дейди адвокат.

Айни пайтда Бош прокуратура Айткуловни бир неча маротаба огоҳлантиришга қарамай декабр бошида тергов материаллари билан танишиш учун келмаганликда айблаяпти.