Ўш: Собиқ вице-мэр хизмат ваколатларини суистеъмол қилгани айтилмоқда

1171

Ўшнинг собиқ вице мэри Достон Хўжаевга нисбатан “хизмат ваколатини суистеъмол қилганлик” ва “ишонилган мулкни ўзлаштирганлик ёки йўқ қилганлик” бандлари бўйича жиноий иш қўзғалди.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиковга кўра, Хўжаев бошқарманинг тергов бўлигига сўроқ учун чақирилади.

Хўжаевга қўйилаётган айбловлар шаҳардаги эстокада кўприги қурилишига ҳиссасини қўшган одамлар шикоятларига асосланган.

“Мазкур жиноят иши Ўшдаги кўприкнинг қурилишига ўз ҳиссасини қўшган фуқароларнинг пуллари йўқ бўлиб кетганлигига ва ўша ҳисса қўшганларнинг шикоятларига кўра қўзғатилди”, —  деди котиб.

Мазкур иш бўйича Ходжаевнинг ўзидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.