Бишкек шаҳар кенгаши депутатлари шаҳарда автомобил ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини (АЁҚШ) қуришга қаратилган мараторийга ўзгартиришлар киритиш борасида овоз берди. Ўзгартирувларга кўра, қонунга зид равишда қурилган АЁҚШ шаҳар марказида чеккароқ жойга кўчирилади.
Ёнилғи шаҳобчалари ҳақидаги мараторийга ўзгартириш киритиш учун шаҳар кенгашининг кўпчилик қисми овоз берди. 2013 йилдан буён амалда бўлган мараторий шаҳарда АЁҚШ қуришни тақиқлайди.
Унга киритилган ўзгартирувларга кўра, пойтахт марказида қонунбузарлик билан қурилган барча шаҳобчалар шаҳар четига кўчирилиши керак.
Мазкур санкцияларга тушган шаҳобчалар рўйхати ҳозирча аниқмас — бироқ, боғ худудида қурилган барча АЁҚШ бузилиши мумкин.
Шаҳар кенгаши 2013 йилда пойтахт марказида ёнилғи қуйиш шаҳаобчаларини 5 йил давомида қуришга тақиқ жорий қилувчи мараторийни қабул қилганди. Депутатларнинг ўзлари тақиқ сабабини шаҳар худуди «аралаш-қуралаш тартибда» қурилаётгани билан тушунтирганди.